RU

Последние новости

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  10 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  7 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   35 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Отабек Шукуров: "Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!" Новости

Отабек Шукуров: "Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!"

Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўзи тўп сурадиган Шаржа шаҳридаги илк машғулотлардан кейин ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Осиё Кубогига тайёргарлик аъло даражада. Барчамиз Уммонга қарши ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Биринчи ўйинни яхши натижа билан бошлаб олиш муҳим. Кейинги ўйинларда шунга қараб қадам ташланади. Барча футболчи ва мураббийлар буни жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга ва юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз!

Шаржа шаҳри менга бегона эмас. Бир йилдан ошиқроқ вақт давомида бу ерда тўп сурмоқдаман. Биринчи навбатда бу шаҳарнинг иқлимига мослашиб олганман. Шу сабабли Шаржадаги ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этади. Осиё Кубоги жуда нуфузли мусобақа. Мазкур мусобақада бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз", - дея Отабек Шукуровнинг сўзларини келтирди ЎФА Матбуот хизмати.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика