RU

Последние новости

21:35Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  17 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   2 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

Отабек Жўрақўзиев: "Мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш" Новости

Отабек Жўрақўзиев: "Мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш"

Кеча Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Бекободдаги "Марказий" стадионида тожикистонликларга қарши синов-назорат учрашувида қатнашди.

U-23 Осиё Кубоги олдидан ўтказилган сўнгги назорат баҳсида Ўзбекистон Олимпия жамоаси Тожикистон Олимпия терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиев фикрларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида

- U-23 Осиё Кубоги олдидан Тожикистон U-23 га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушдик. Яхши тайёргарлик кўргандик. Худога шукрки, ғалаба қозондик. Баҳсгача тожикистонликларнинг ўйинини кўриб, камчиликларини аниқлаб олгандик. 

- Ўзбекистон тенг кучли 2 та таркибга эга. Тожикистон билан ўйинда ҳам бунинг гувоҳига айландик. Термамиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Албатта, 2 та тенг кучли таркибга эгамиз. Ҳамма футболчиларимиз Суперлига жамоаларининг асосий ўйинчилари ҳисобланишади. Худо хоҳласа, мақсадимиз – Осиё Кубогида чемпионликка эришиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур баҳс "Пахтакор" стадионида 20:30 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика