RU

Последние новости

22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  2 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  45 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  20

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми? Новости

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тез орада "Спартак"ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Гўёки, Москва клуби бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги спорт директори Дмитрий Поповдан Ўруновни ижарага бериб юборишни сўраган. Остонга фақат РПЛ мусобақа жадвалининг 2-қисмидаги жамоалар ва 2-дивизион вакиллари томонидан қизиқиш борлиги айтилган. Ижара варианти амалга ошмаса, "Спартак-2"да ўйин амалиётига эга бўлиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирилган.

Россиялик таниқли инсайдер Иван Карпов эса бу хабарлар фейклигини асослаб берди. У шундай ёзади:

"Олдин ҳам айтганман, яна бир бор таъкидламоқчиман, Ўруновга ЦСКА кўпроқ пул таклиф қилган. "Рубин" ҳам ўзбекистонлик футболчи учун даъвогарлик қилган (буни қозонликлар спорт директори Яровинский тан олган эди). Умуман олганда, ушбу футболчига талаб ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам бор.

Шундан кейин ҳам 19 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини РПЛнинг 2-тўлқин жамоалари ёки 2-дивизион клубларида давом эттириши ҳақида ёзиш кулгили. Ўруновнинг "Спартак"даги муваффақиятсиз стартига қармай, Россия футбол бозорида ҳамон талабгир ҳисобланади".

"Championat.asia" манбасининг таъкидлашича, Остоннинг Москвани тарк этиши ҳақидаги барча хабарлар асоссиз, унинг клубдаги келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика