RU

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақиблар билан олдинги натижаларимиз қандай бўлган? Новости

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақиблар билан олдинги натижаларимиз қандай бўлган?

Кеча Дубай шаҳрида 2019 йилги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан ўйнайдиган бўлди.

Терма жамоамиз Уммон билан Осиё кубоклари финал босқичида умуман тўқнаш келмаган. Яъни БААдаги қитъа чемпионатида ушбу жамоалар илк бор ўзаро ўйин ўтказишади.

Япония билан Осиё кубокларида икки бор тўқнаш келганмиз. 1996 йил БААда бўлган Осиё кубоги гуруҳ босқичида вакилларимиз Японияга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

2000 йил Ливан мезбонлик қилган мусобақада эса Ўзбекистон бунданда йирик ҳисобда имкониятни бой берган - 1:8. Ушбу мағлубият ҳозиргача терма жамоамиз тарихидаги энг йириги бўлиб турибди.


Қўшниларимиз Туркманистон билан қитъа чемпионати финал босқичида бир бор ўйнаганмиз. 2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Туркманистон 1:0 ҳисобида мағлуб этилган эди.

2019 йилги Осиё кубогида қандай натижалар қайд этилади. Буни албатта вақт кўрсатади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика