RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Осиё Кубоги-2015. Рақибимиз Саудия йирик ҳисобда ютқазди + ВИДЕО Новости

Осиё Кубоги-2015. Рақибимиз Саудия йирик ҳисобда ютқазди + ВИДЕО

Келаси йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Саудия Арабистони кеча ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган назорат беллашувида Саудия Арабистони Молдова термасига йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг биринчи таймида Хуан Рамон Лопес Каро шогирдлари 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди, танаффусдан сўнг улар яна битта тўп ўтказиб юборишди. Энди саудияликлар навбатдаги ўртоқлик ўйинини Грузия термасига қарши ўтказишади.

Кечаги ўйинда Саудия Арабистони термаси дарвозасини Волид Абдуллоҳ қўриқлади. Майдондаги ўйинчилар эса қуйидаги тактик схема бўйича ҳаракат қилишди.

Чап қанот ҳимоячиси: Мансур Ал Ҳарби
Марказий ҳимоячилар: Осама Хавсави, Абдулло Ал Зоари
Ўнг қанот ҳимоячиси: Ҳасан Муат Фаллатаҳ

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Ёсир Ал Шаҳрани
Марказий ярим ҳимоячилар: Сауд Харири, Тайсир Ал Жассим, Мустафа Ал Бассас
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Фаҳд Ал Муваллад

Ҳужумчи: Носир Ал Шамрони

Бу ўйинда Саудия термаси бош мураббийи олтита ўзгаришни амалга оширди. Иккинчи таймда Волид Рашид, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулмалик Ал Хайбри, Яҳё Ал Шеҳри, Омар Хавсави, Мотаз Хавсави каби футболчилар захирадан майдонга тушишди. Муҳаммад Ал Биши, Иброҳим Галеб, Аҳмад Ал Кассар, Фаҳад Ал Тунайян, Фаваз Ал Қарни, Али Ал Зубайди, Муҳаммад Қосим Ал Нахли сингари футболчилар эса ўйинда иштирок этишмади.

Эслатиб ўтамиз, Саудиянинг Испаниядаги йиғини 1 июнга қадар давом этади.



Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика