RU

Последние новости

08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  0 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4

Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун 5-турга старт берилади (янгиликлар дайжести) Новости

Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун 5-турга старт берилади (янгиликлар дайжести)

Жамоаларга оид янгиликлар билан танишиб боринг.

ЯНГИЛАШ


Эртага "Ал Айн" оқ-бинафшаранг, "Пахтакор" сариқ-қора либосларда ўйнайди.


"Ал Айн" билан ўйиндан олдин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев матбуот анжуманида қатнашди.

Максим Шацких: - Биз бу ерга нима учун келганимизни биламиз. Чемпионлар Лигасида ҳали имкониятга эгамиз, бундан фойдаланишга уринамиз. "Ал Айн"ни гуруҳда пешқадамликни қўлга киритиб бўлгани билан табриклайман. Улар кеча БАА чемпионатида ҳам кучли рақиб устидан сафарда ғалаба қозонишди. Мезбонлар бемалол босимсиз ўйнаши мумкин, лекин бизда ҳам шундай ҳолат. Чунки мавсумда олдимизга қўйилган асосий вазифани уддаладик - Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлдик. Таркибимизда баъзи йўқотишлар мавжуд, аммо бемалол ўз ўйинимизни намойиш эта оламиз деб ўйлайман. Мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатиб, энг муҳими зарур натижа - ғалабани қўлга киритишга интиламиз. Барчаси қандай бўлишини эртанги ўйин кўрсатади.

Муҳаммадқодир Ҳамралиев: - Биз мазкур баҳсга яхши кайфиятда етиб келдик. Жума куни Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдик. Бу бизга қўшимча иштиёқ беради ва "Ал Айн"га қарши беллашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд этишга бор кучимизни берамиз. Ички муҳит ажойиб ҳолатда. Имкониятимиз бор, бундан фойдаланиб қолишга интиламиз.


Эрнан Креспо "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан қуйидагича фикр билдирди:

"Амирликнинг етакчи клуби билан мураббийлик фаолиятимда янги тарих ёзишни интиқлик билан кутяпман. “Ал Айн” эртага Осиё чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Мен мусобақа жадвалини белгиламаганман, лекин илк навбатда, ўз жамоамни барча қийинчиликларга қарши тайёрлаш учун масъулман.

Таркибдаги футболчиларнинг кўпчилиги Осиё Чемпионлар лигасида ҳали майдонга тушгани йўқ. Шу боис, бўлажак учрашув уларнинг ҳақиқий имкониятларини кўрсатиш учун ажойиб имконият деб ҳисоблайман. 

"Ал Айн"нинг Осиёнинг энг нуфузли турнирида плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман, ҳозирда футболчилар билан кўпроқ танишиш устида ишлаяпман.

Эртага кучли футболчиларга қарши ўйин ўтказамиз ва янги ўйинчиларга имкон берамиз. "Пахтакор" билан тўқнаш келишга тайёрмиз".


"Ал Ҳилол" ярим ҳимоячиси Салим ал Давсари "Навбаҳор"га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин. Саудиялик футболчи ҳали тўлиқ тузалиб улгурмаган, бугун унинг саломатлигига ойдинлик киритилади. 


Рубен Невеш "Навбаҳор"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди:

"Биз қийин беллашувга тайёргарлик кўряпмиз. "Навбаҳор" билан ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. Ғалабага эришиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз".


"Ал Ҳилол" "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан "Ал Ҳазм"ни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг "Ал Ҳилол" бош мураббийи Жоржи Жезуш олдинда "Навбаҳор" ва "Ал Насср"га қарши қийин баҳслари тургани, бироқ ОЧЛ баҳси муҳимроқ эканлиги, мазкур беллашув етакчилик мавқеи тақдим этишини таъкидлади.


Иордания терма жамоасининг собиқ биринчи рақамли дарвозабони, ҳозирда "Ал Файсали" клуби дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатаётган Амир Шафи оилавий сабабларга кўра Ўзбекистонга кела олмади.

Ёдингизда бўлса, Амир Шафи 2011 йилги Осиё кубоги чорак финалида Улуғбек Бакаевнинг иккита зарбаси дарвоза тўридан жой олишига тўсқинлик қила олмаганди.


"Ал Файсали"нинг "Насаф"га қарши қайдномаси

Дарвозабонлар: Мэҳди Халил - Нур Бани Аттиа - Муҳаммад Ал-Амваси

Ҳимоячилар: Муҳаммад Клопп - Эҳсон Ҳаддод - Анас Бани Яссин - Муҳаннад Хайраллаҳ - Хоссам Абу Ал Заҳаб - Бараа Марей - Салим Ал Ажлайн - Натан Мавилла

Ярим ҳимоячилар: Обаида Ал Смарне - Холид Закария - Низор Ал Рушди - Хотам Ал Рушди - Юсуф Абу Жалбуш - Қусай Ал Мансури

Ҳужумчилар: Амин Ал Шенаина - Аҳмад Абу Шаира - Адҳам Ал Рифаи - Ориф Ал Ҳаж - Ризқ Бани Ҳани - Рафиқ Ал Камаржи


ОКМК клубининг "Ал Иттиҳод" билан ўйин учун қайдномаси. Таркибда катта йўқотишлар бор.


"Насаф"га қарши учрашув олдидан "Ал Файсали" мамлакатнинг бошқа клуби "Ал Рамта"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Ал Мансурий ва Муҳаммад Ал Қулуб томонидан урилди.

Шунингдек, жамоанинг чемпионат доирасидаги "Ал Виҳдат"га қарши ўйини бошқа муддатга қолдирилди.


Саудия Арабистонининг "Ал Файҳа" клуби чемпионат доирасида сафарда "Ал Фатҳ"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб 14 ўйинда 19 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.  


"Пахтакор" клубининг бўлажак рақиби БААнинг "Ал Айн" клуби кеча мамлакат чемпионати доирасида Азиз Ғаниев тўп тепадиган "Шабаб Ал Аҳли" меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувни Рафаэль Клаус бошчилигидаги бразилиялик ҳакамлар ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. "Ал Айн" 8 ўйиндан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. 


Кеча "Насаф" — "Ал Файсали" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали"нинг бошқа жамоалардан фарқи бор"

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Гуруҳдан чиқишни истасак, ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ"


Шунингдек, кеча тунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ҳам Наманган шаҳрига етиб келди


Куни кеча Карим Бензема бошчилигидаги юлдузли таркиб "ЖАР" стадионида машғулот ўтказишди.


Бугун Олмалиқда ОКМК Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби билан тўқнаш келади. Куни кеча мазкур жамоалар иштирокида машғулот жараёни ва матбуот анжумани ўтказилди. 

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз"

"Ал Иттиҳод" бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим"


Шарқ минтқасидаги гуруҳлар ҳолатини билан танишинг.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувларига стар берилади. Кун давомида жамоаларга оид маълумотлар билан ўртоқлашиб борамиз. Кечқурун эса клубларимиз иштирокида учрашувлар матнли трансляция шаклида эътиборингизга ҳавола этилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика