U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал
24 янв 17:58
Новости
U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал
Бугун бизнинг вақт билан соат 20:00да Хитой ва Япония U-23 терма жамоалари ўртасида ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилади. Мусобақанинг охирги баҳсига Жидда шаҳридаги Prince Abdullah Al Faisal Sports City Stadium мезбонлик қилади. Маълумки, кеча Вьетнам ва Жанубий Корея жамоалари ўртасида 3-ўрин учун баҳс ўтказилиб, бунда 2:2 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясида Вьетнам 7:6 ҳисобида рақибини мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди.
Бугун бўлиб ўтадиган финал баҳсида Хитой ғалаба қозонадиган бўлса, бу хитойликлар учун тарихдаги илк олтин медаль бўлади. Мабодо Япониянинг қўли баланд келса, "кунчиқар юрт" вакиллари учинчи бор бош совринга эга чиқишади.
Финал сари йўл
Хитой ёшлар терма жамоаси гуруҳ ўйинларини жуда ғалати ўтказди. Улар гуруҳдаги учта баҳсда фақат битта гол уришди. Хитой Австралиядан 1:0 ҳисобида устун келиб, Ироқ ва Таиланд билан 0:0 ўйнади. Жамоа кейинчалик чорак финалда бизга қарши баҳс олиб бориб, 120 дақиқа 0:0ни сақлаб турди ва пенальтилар сериясида зафар қучди.
Шундан сўнг кўпчилик Хитой терма жамоаси гол уришни билмаскан, улар фақат ҳимояни ушлаб мақсадга эришади дея бошлади. Аммо ярим финалда кўрдикки, хитойликлар Вьетнамга умуман имконият қолдирмай 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Битта ўйинда учта гол, қойил. Бунинг устига яна дарвоза дахсизлиги. Шу тариқа Хитой финалга етиб келди.
Япония U-23 ҳам жуда пишиқ жамоа экан. Улар гуруҳ баҳсларини юз фоизлик натижа билан якунлашди: уч ўйин, уч ғалаба. Тўплар нисбати 10-0. Сурия 5:0, БАА 3:0, Қатар 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Кейинчалик чорак финалда Япония Иордания билан 1:1 қайд этиб, пенальтилар сериясига кўра 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ярим финалда эса "самурайлар" Жанубий Кореядан 1:0 ҳисобида устун келишди. Япония ёшлар жамоаси 5та ўйинда фақат битта гол ўтказди.
Кўриниб турибдики, бугун ҳимояси мустаҳкам икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб боради.

Финалдан олдинги фикрлар
Антонио Пуче (Хитой U-23 терма жамоаси бош мураббийи):
- Биз ҳайронмиз. Бугун финал остонасида турибмиз - бу худди тушга ўхшайди. Шу ерга келдикми, бош соврин билан қайтишни хоҳлаймиз. Бу осон эмаслигини биламиз, лекин охиригача курашмиз. Жамоамизда руҳият ва кайфият фантастик даражада. Мен шогирдларимга ортиқча гап айтмаяпман. Чунки жамоамизнинг ҳозирги ҳолатидан ҳамма мамнун.
- Футболда энг муҳими натижа. Ким биринчи бўлиб гол уриши муҳим эмас. Муҳими, якуний ҳисоб. Ўтган 24 соат қаттиқ ишладик ва финалда бунинг мевасини кўришни истаймиз. Албатта, Япония ва Хитой футболи ўртасидаги даража катта, бу ўйинда ҳам кўзга ташланиши мумкин. Биз реалист бўлишимиз керак. Аммо шуни унутманг, таркибимизда 23 нафар курашга шай футболчи бор ва финал учрашувида ҳар нарса содир бўлиши мумкин.


Го Оива (Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи):
- Мусобақага ёш таркибни олиб келганимизни айтмоқчиман. Бу биз учун синов эди ва омадимиз келиб финалга етиб келдик. Шогирдларим мусобақанинг охирги ўйинига тайёр, ҳамма ўзининг энг яхши жиҳатини кўрсатиш пайида. Икки йил олдин турнирда олтин медалларни қўлга киритгандик, ўшанда ҳам мен жамоа бош мураббийи эдим. Мана энди икки йил ўтиб яна кубокка эга чиқишимизни хоҳлайман.
- Турнирда ғолиб бўлиш футболчилар учун ажойиб мотивация бўлади. Мақсадимиз бу ёшдаги ўйинчиларни 2028 йил Олимпия ўйинларига тайёрлаш. Аввалги мусобақада чемпион бўлган ёшлардан таркибимизда ҳеч ким йўқ. Бу умуман янги жамоа. Хитой терма жамоаси қанчалик кучли эканини биламиз. Улар жуда мустаҳкам жамоа. Лекин биз ҳам ўз мақсадимизни ўйлаймиз.
Хайрулла Холиқов
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии
ХИТОЙНИ 100% ЮТГАНИМИЗДА БУЛАР ЭДИ.
АФСУС УЗБЕК ФУТБОЛИ ЖОНКУЯР ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИГА АЧИНАМАН.
ХИТОЙНИ 100% ЮТГАНИМИЗДА БУЛАР ЭДИ.
АФСУС УЗБЕК ФУТБОЛИ ЖОНКУЯР ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИГА АЧИНАМАН.