RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  57 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  125 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  6 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Осиё чемпионлар лигаси. Барча ғолиблар ва финал ўйинлари ҳақида Новости

Осиё чемпионлар лигаси. Барча ғолиблар ва финал ўйинлари ҳақида

Бундан бир неча кун илгари 2015 йилги Осиё чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди.

Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергард” клуби ўз тарихида иккинчи бор мусобақада ғолиб чиқди. Биз ОЧЛ тарихига назар солиб барча финаллар,чемпионлар ва тўпурарларни ёдга олиб ўтишга қарор қилдик.

Мусобоқа номи Осиё Чемпионлар Лигасига ўзгартирилганидан сўнг бўлиб ўтган биринчи мусобақа финалида Таиланднинг “Бек Теро Сасана” ва БАА нинг “Ал-Айн” жамоаалари тўқнаш келишган.

Дубайда бўлиб ўтган биринчи беллашувда баҳс арабларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлиб Бангкокда бўлиб ўтган жавоб баҳсида Тердсак Чаимайнинг пенальтидан урган голи амалда ҳеч нарсани ўзгартирмаган ва “Ал-Айн” ОЧЛ нинг биринчи чемпионига айланган эди.

Хитойнинг “Дальян Шайд” клуби ҳужумчиси Хао Хайдонг 9та гол билан мусобақа тўпурарига айланган.

Ўзбекистоннинг “Пахтакор” жамоаси 2003 йилда бўлиб ўтган ОЧЛнинг ярим финалига қадар етиб келган ва Таиланднинг “Бек Теро Сасана” жамоасига икки баҳс натижасига кўра имкониятни бой берган эди (1:3, 1:0)



2004 йилги ОЧЛда Таиланднинг “Бек Теро Сасана” жамоаси гуруҳ босқичидаёқ ўз иштирокини якунлайди, “Ал-Айн” эса чорак финалда мусобақани тарк этади.

Финалга эса Саудия Арабистониниг “Ал-Иттиҳод” ва Жанубий Кореянинг “Сувонг Самсунг” жамоалари етиб келишади.
Илк баҳс Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучадилар. Жанубий Кореяда бўлган жавоб баҳсида эса араблар “Сувонг Самсунг”ни тор-мор этишади 5:0. Шу тариқа “Ал-Иттиҳод” ОЧЛ чемпионлигини қўлга киритади.

“Пахтакор” бу сафар ҳам ярим финалга қадар етиб келади ва “Сувонг Самсунг” жамоаси билан Кореяда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан “Пахтакор” Тошкентда 0:2 ҳисобидаги мағлубият туфайли бу сафар ҳам ўз юрушини ярим финалда якунлайди.



2005 йилги ОЧЛнинг ўзига хос суперфиналга тенглаштириш мумкин. Сабаби ОЧЛ тарихидаги учинчи финалда бир ва иккинчи чемпионлар ўзаро тўқнаш келишган эди.

2005 йил 26 октябрь: “Ал-Айн” (БАА) 1:1 “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони)
2005 йил 5 ноябрь: “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) 4:2 “Ал-Айн” (БАА)

Шу тариқа Саудия Арабистониниг “Ал-Иттиҳод” жамоаси кетма-кет иккинчи бор чемпионлар лигаси ғолиб чиқади.

Мусобақа тўпурари: “Иттиҳод”нинг легоинер ҳужумчиси Муҳаммад Каллон.



2006 йилга келиб ва ниҳоят ОЧЛ кубоги ғарбдан шарққа кўчиб ўтади.

Амалдаги чемпион “Ал-Иттиҳод” ўз иштирокини чорак финалда тугаллагач финалга Суриянинг “Ал-Карама” ва Жанубий Кореянинг “Чонбук Хюндай Моторс” жамоалари етиб келишади.

Жанубий Кореянинг “Чонжу Уорлд Кап” стадионида бўлиб ўтган биринчи финалда корейслар 2:0 ҳисобида зафар қучадилар. Суриядаги жавоб учрашувида 54 ва 61-дақиқаларда урилган голлар эвазига араблар зафар қучаётган бир вақтда Зе Карлос жавоб тўпини киритади шу тариқа “Чонбук” клуби ОЧЛ нинг янги чемпионига айланади.

“Чонбук Хюндай”ни ҳам ОЧЛда чемпион бўлганидан сўнг бир йил ўтиб чорак финалда турнирни тарк этади. Финалга эса Эроннинг “Сепахон“ ва Япониянинг “Урава Ред Диамондс” жамоалари етиб келишади.

Эроннинг Исфахон шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки финалда Маҳмуд Карим ва Робсон Понтелар томонидан урилган голлар туфайли жанговор дуранг қайд этилади. Ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб борган Саитамадаги иккинчи финалда эса японлар Юки Абе ва Юичиро Нагаиларнинг голлари эвазига ОЧЛнинг ғолибига айланадилар.

Жанубий Кореянинг “Сеонгнам” клубининг бразилиялик легионери Мота 7та гол билан мусобақа тўпурарига айланади.

Ушбу мусобақанинг биринчи ярим финалида японча дерби кузатилади 2007 йилги ОЧЛ ғолиби “Урава Ред Даимондс” ярим финалда яна бир япон жамоаси “Гамба Осака” клубига имкониятни бой берган бўлса иккинчи ярим финал баҳсида Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” футболчилари икки ўйин натижасига кўра Австралиянинг “Аделаида Юнатед” футбол клубига имкониятни бой бериб қўйишади.

Финалда эса япониялик футболчилар австралияликларга мутлақо имконият қолдиришмайди. Япониядаги финалда ҳисоб 3:0 кўринишини олган бўлса Австралиядаги беллашувда “Осака”нинг бразилиялик легионери Лукас ўйин тақдирини ўз дубли эвазига ҳал этади 2:0. Шу тариқа ОЧЛ да чемпионлик унвони бир япон жамоасидан иккинчисига ўтади.
 



2009 йилги ОЧЛ қизиқарли ҳолатларга бой бўлди. Нимчорак финалда амалдаги чампион “Гамба Осака” эстафетани яна бир япон жамоаси “Кавасаки Фронтале”га топширади. “Кавасаки” жамоаси эса чорак финалда Япониянинг яна бир жамоаси “Нагоя Грампус”га мағлуб бўлади, ярим финалда “Нагоя Грампус” Саудия Арабистонинг “Ал Иттиҳод” клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлади. Араблар Япониянинг Токио шаҳридаги “Япония миллий стадиони”да бўлиб ўтган финалда эса Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерс” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўядилар. Шу тариқа Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерс” клуби ОЧЛнинг чемпионлигини қўлга киритади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ОЧЛ да чорак финалга қадар етиб борадилар ва ҳар иккала жамоамиз ҳам мағлубиятга учрайдилар.

ОЧЛнинг 2009 йилги мавсумида “Гамба Осака” ҳужумчиси Леандро 10та гол билан энг яхши тўпурарга айланиб олади.



ОЧЛ нинг 2009 йилги чемпиони “Поханг Стилерс” асосий юлдуз футболчиларини “Бунёдкор”га бой берган бўлсада мусобақанинг чорак финалига қадар етиб келади ва икки ўйин натижасига кўра Эроннинг “Зоб-Охан” клубига имкониятни бой беради (2:3).

Финал яна бир бор Япониянинг Токио шаҳридаги “Япония Миллий Стадиони”да бўлиб ўтади. Финалга қадар Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Ильва Чунма” ва Эроннинг “Зоб Охан” жамоалари етиб келишган эди.

27 000дан зиёд мухлисларнинг кўз ўнгида бўлиб ўтган баҳсда корейслар 3:1 ҳисобида устун келадилар ва ОЧЛда чемпионликни қўлга киритган учинчи корейс жамоасига айланиб оладилар.

Мусобақада “Сувон Блюингс” ҳужумчиси Хосе Мота 9та гол билан энг яхши тўпурарга бериладиган мукофотни қўлга киритади. Бу 2007 йилги тўпурар Мота эмас.


2010 йилда ОЧЛни қўлга киритган “Сеонгнам Ильва Чунма” 2011 йилги ОЧЛда қатнашмайди.
Сабаби “Сеонгнам” футболчилари ОЧЛда ғолиб бўлган бўлсаларда миллий чемпионат баҳсларида қониқарсиз натижа қайд этадилар.

2011 йилги ОЧЛ финали Жанубий Кореянинг Чеджу шаҳрида Жанубий Кореянинг “Чонбук Хюндай Моторс” ва Қатарнинг “Ал Садд” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бошқариб боради.

Уругвайлик Хорхе Фоссати қўл остида қатарлик футболчилар нафақат финалда балки бутун бошли ОЧЛда мўжиза кўрсатадилар.

40 000 зиёд мухлислар бевосита кузатиб борган баҳснинг асосий ва қўшимча вақтида кучлар тенг келади – 2:2. Пенальтилар сериясида эса “Ал-Садд” футболчилари ғалаба қозонишади – 4:2.

Мусобақада 9та гол урган “Чонбук” футболчиси Ли Донг-Гук энг яхши тўп урарга айланади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз: “Ал-Садд” футболчилари гуруҳ басқичи баҳсларида “Пахтакор” билан тўқнаш келишган ва Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.

“Сеонгнам” билан 2010 йилда содир бўлган воқеа бу сафар “Ал Садд” билан содир бўлади. 2011 йилги ОЧЛ чемпиони “Ал Садд” жамоаси миллий чемпионатдаги ишлари юришмагани боис мусобақада иштирок этмайди, 2010 йилги чемпион “Сеонгнам” эса нимчорак финалда “Бунёдкор”дан мағлубиятни қабул қилиб олади.

2012 йилги ОЧЛ финали Жанубий Кореянинг “Ульсан Мунсу Кап” стадионида “Улсан Хюндай” ва Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашувни 42153 мухлис стадиондан кузатиб боради. Ушбу баҳсда яна бир бор Корея клуби ғалаба қозонади. Ҳисоб 3:0 “Ульсан Хюндай” ОЧЛ нинг навбатдаги ғолиби.

Мусобақада БААнинг бразилиялик легионери Рикардо Оливейра 12та гол билан энг яхши тўпурар бўлади (Рикардо ушбу голларнинг 5тасини “Насаф” жамоаси дарвозасига урган).



2013 йилга келиб ОЧЛ тарихида янги саҳифа очилади. 2013 йилга келиб ва ниҳоят ОЧЛ кубоги Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Жанубий Корея ва Япониядан бошқа бир мамлакатга боради.

ОЧЛ нинг амалдаги чемпиони “Ульсан” клуби 2013 йилги мусобақада иштирок этмади. Финалга эса Жанубий Кореянинг “Сеул” ва Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” жамоалари етиб келишни уддалашган эди.

Сеул шаҳрида бўлиб ўтган биринчи баҳсни Равшан Эрматов бошқариб боради ва учрашувда жанговор 2:2 ҳисоби қайд этилади.

Жавоб баҳси эса Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.
Жавоб баҳсида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайт этилади ва сафарда урилган гол эвазига “Гуанчжоу Эвергранд” чемпион бўлганди.

Мусобақада 13та гол урган “Гуанчжоу”нинг бразилиялик ҳужумчиси Мурики энг яхши тўпурарга айланади.

2014 йилги ОЧЛда 2013 йилги чемпион “Гуанчжоу Эвергранд” иштирок этди бироқ ОЧЛда илк бор ушбу мусобақада Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси иштирок этмади.

Кутилмаганида мусобақанинг чорак финалида яхши таркибга эга бўлган Хитойнинг “Гуанчжоу” жамоаси тўплар нисбатига кўра Австралиянинг “Вестерн Сидней” клубига имкониятни бой беради.

“Вестерн Сидней” жамоаси эса ярим финалда 2013 йилги финалчи “Сеул”ни мағлуб этиб финалга чиқади. Яна бир финалчи “Ал-Ҳилол” эса нимчорак финалда “Бунёдкор”ни, чорак финалда “Ал-Садд”ни, ярим финалда “Ал-Айн”ни мағлуб этиб финалга чиққан эди.

Финалларнинг дастлабкиси Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтади. 20 000дан сал кўпроқ мухлис кузатиб борган баҳсда мезбонлар Томми Журичнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонадилар – 1:0.

Жавоб баҳси эса Саудия Арабистонидаги “Қирол Фаҳд” стадионида 63763 мухлис кўз ўнгида бўлиб ўтади бироқ ҳисоб очилмайди 0:0. Шу тариқа “Вестерн Сидней” ОЧЛда ғалаба қозонган дастлабки Австралия клубига айланади.

Энг яхши тўпурар эса ганалик Асамоа Гьян бўлади. Англиянинг “Сандрленд” жамоасидан “Ал-Айн”га ижарага берилган бу ҳужумчи ОЧЛда 12та гол уришга муваффақ бўлган эди.



2015 йилги ОЧЛнинг финалига Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Аҳли” жамоалари етиб келди.

7 ноябрь. БААнинг “Ал Рашид” стадионида бўлиб ўтди. (9,480 томошабин)
21 ноябрь. Хитойнинг “Тианхе”стадионида бўлиб ўтди. (42,499 томошабин)

Дубайда бўлиб ўтган финалнинг дастлабки баҳси нурсиз дуранг 0:0 ҳисобида ўз поёнига етди.
Иккинчи финал баҳси эса Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган “Гуанчжоу” шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсни ўзбекистонлик Равшан Эрмаров бошқариб борди, унга қанотларда ватандошларимиз Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришди, яна бир ҳамюртимиз Валентин Каволенко эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажарди. Биринчи финал баҳсида жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатган бўлсалар иккинчи финал анча қизиқарли тарзда кечди.

Хитой клубининг бразилиялик ҳужумчиси Элкесоннинг супер финти эвазига урилган ягона гол “Гуанчжоу Эвергранд” жамоасининг иккинчи бор ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритган ҳолда кубокни бошлари узра баланд кўтаришларига сабабчи бўлади.

Эътиборли жиҳати шу вақтгача “Ал-Иттиҳод”дан бошқа ҳеч бир клуб ОЧЛ да икки мартотаба зафар қучишнинг уддасидан чиқа олмаган эди. 2015 йилга келиб бу рекордни “Гуангчжоу Эвергранд” клуби такрорлади. Агарда келаси мавсумда “Ал-Иттиҳод” ёки“Гуанчжоу Эвергранд” жамоаларидан биронтаси яна бир бор ОЧЛда чемпионликни қўлга киритсалар бу борада якка пешқадам ва рекордчига айланишади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз: “Ал-Аҳли” гуруҳ босқичида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан тўқнаш келган: Дубайдаги учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса Қаршида “Ал-Аҳли” 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

Бу мавсумдаги ОЧЛ тўпурари: бразилиялик Рикардо Гоуларт (“Гуанчжоу Эвергранд”)



Улуғбек Худойберганов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика