RU

Последние новости

18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди Новости

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Диёр Ортиқбоевнинг ҳаётий сабоқларидан баҳраманд бўламиз.

Инсон сув ва ҳавосиз яшай олмагани сингари футболсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман. Мўъжазгина ҳовлимиз яқинида эсимни таниганимдан буён уст-бошимизни чангитиб тўп тепардик, гоҳида қуёш қандай чиқиб, қандай ботганини ҳам сезмай қолардик. Футболга бўлган қизиқишимга сабаб бўлган ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган дадамга миннатдорчилик билдираман. Отамнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосидаги ўйинларимни стадиондан томоша қилишини орзу қиламан.


12 ёшимда "Пахтакор" академиясига қабул қилинганман, 18 ёшда ёшлар лигасида, кейинчалик асосий жамоа сафида тўп тепдим. Бу жамоа либосида тўп тепиш кўплаб футболчиларнинг орзуси деб бемалол айта оламан. "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётганимдан бениҳоя мамнунман.

Шундай фильмлар ёки лаҳзалар бўладики, уларни қайта-қайта томоша қилсангиз ёки ёдга олсангиз ҳам завққа тўласиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги фаолиятим ҳам ҳаётим саҳифаларида унутилмас воқеага айланган. Осиё кубоги бизни янги даражага олиб чиқди. Ўшанда мухлис томонидан ажойиб атмосфера яратилган, бунинг натижасида ўзимизни гўёки мундиалдаги фаворитлардек ҳис қилганмиз. Ҳал қилувчи ўйинда юртбошимизнинг ташрифи эса бизга қўшимча куч бағишлаган.

Ҳали ёшман ва ўрганишим керак бўлган нарсалар бисёр. Жамоадаги тажрибали футболчилардан ижобий хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Жумладан, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Достон Ҳамдамов, Шоҳрўз Норхонов сингари футболчилар нафақат майдон, балки майдон ташқарисида ҳам кўп жабҳаларда ўрнак бўлган.


Ёш футболчи илк навбатда, ўз иқтидорини намоёт этиб, ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бунинг учун улкан меҳнат ва тиришқоқлик талаб этилади. Шундагина келгусида яхши жамоаларда тўп тепиш имконияти пайдо бўлади. Меҳнатдан қочмаган ўспирин кўчада қолмайди.

Гарчи қитъа чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида иштирок этганимга қарамай, ҳамма нарсага эришдим дея олмайман. Ҳали эришишим ва ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар етарлича. Буни инкор этмайман. 


Келажакда Европа жамоаларида тўп тепишни орзу қиламан ва шу йўлда тер тўкишдан тўхтамайман. 

Жаҳон юлдузларидан ўз позициям бўйича Ван Дейк ва Родри, ўзбекистонлик футболчилардан эса Одил Ҳамробеков ва Абдуқодир Ҳусанов ўйинларига ҳавас қиламан.


Энг катта мотиваторим — дадам. У киши оғир кунларимда ҳам, шодон кунларимда ҳам ҳамиша ёнимда бўлиб, керакли маслаҳатларини аямаган. Отам ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигим кераклигини ва мендан умиди катта эканлигини ҳар доим таъкидлайди. Футболчи учун бундан улкан мотивация бўлмаса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика