RU

Последние новости

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   2 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

"Оқ-тепа" олдига 2014 йил олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди Новости

"Оқ-тепа" олдига 2014 йил олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди

Кеча "Оқ-Тепа" жамоаси раҳбарияти мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди.
Йиғилишда мавсум якунлари ва режалар хусусида сўз борди, қолаверса, мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди. "Оқ-Тепа" раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов 2013 йил клуб ўз базасига эга бўлгани, базада футболчиларга барча шарт-шароитлар яратилгани, энди шунга мос равишда чемпионатда ҳам муносиб равишда иштирок этиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ғанишер Исломович сўзида давом этар экан, мураббийлар штаби ва футболчилар олдига 2014 йилги мавсумда клубни олий лигага олиб чиқиш вазифасини қўйди. Бунинг учун жамоа аъзоларига барча шароитлар муҳайё қилинишини айтиб ўтди.

"Оқ-Тепа" вице-президенти Улуғбек ака Алимов эса, янги мавсумдан бошлаб натижа жиддий тарзда талаб қилинишига урғу берди. Улуғбек Рустамович мураббийлардан ҳам, футболчилардан ҳам ўз устиларида мунтазам равишда ишлашларини талаб қилди. Бундан ташқари, иш аниқ бир дастур асосида олиб борилиши лозимлигини ҳам уқтирди. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум сафарда биргина ғалабага эришган эдик (“Янгиер” - 0:1). “Оқ-тепа” вице-президенти янги мавсумда меҳмондаги баҳсларда ҳам ижобий натижага эришиш шартлигини айтди ва мураббийлар ҳамда футболчилар якунда шунга мос равишда мукофотланишини ҳам қўшимча қилди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, йиғилишда мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди. Ўтган йили мураббийликдаги дебют мавсумини ўтказган Александр Токов ўз лавозимида қолди. Унга жисмоний тайёргарлик бўйича Азизжон Муҳамедов ёрдам берса, дарвозабонлар билан Олег Хожиохунов ишлайди. “Оқ-тепа” футбол мактаби директори Владимир Гаврилов бир вақтнинг ўзида жамоа маъмури лавозимида ҳам фаолият кўрсатади.

Бугун эса жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

“Оқ-тепа” базасининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган биринчи кунги машғулотлар енгил тарзда олиб борилди. Футболчилар кенг майдон бўйлаб югуришди ва тўп билан енгил машқларни бажаришди. Машғулотларда 14 нафар ўйинчи иштирок этди. Ҳозирча жамоани расман ҳеч ким тарк этгани йўқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика