RU

Последние новости

23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  0 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5

Олмалиқда матбуот анжумани бўлган экан. Виктор Кумиков: "Бизга жасурлик ва аниқлик етишмади" Новости

Олмалиқда матбуот анжумани бўлган экан. Виктор Кумиков: "Бизга жасурлик ва аниқлик етишмади"

Кеча бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлмади деган хабар чиққанди.

Бу ҳақда сайтимизга Илҳом Мўминжонов хабар берганди. Аслида меҳмонлар ғалабадан сўнг ғалабани анчагина кўп вақт байрам қилишгани учун Мўминжонов ва Азизбек Турғунбоев кеч кийим алмаштириш хонасидан чиққан ва унинг фикрларини майдоннинг ўзида олишган экан. Ундан олдин эса АГМК устози Виктор Кумиков ва Лутфулла Тўраев матбуот анжуманида иштирок этишган. 


Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунлангач, АГМК бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрини айтиб ўтди. Бу ҳақда АГМК клуби расмий сайти хабар берди.


- Биз мағлубиятга учрадик, рақиб бугун ғалабага ҳақли эди. Биз эса керакли натижага эриша олмадик. Билмадим нима бўлди, балки уйдаги илк ўйиндир.. Бу ўйин бу йилги ўйинларимиз ичида энг ёмони бўлди. Ўқув-машғулот йиғини давомида, илк турда  бу даражада мазмунсиз ўйин ўтказмагандик.

- "Бунёдкор" жамоаси билан ўтган ўйинни кўргандим, анча фаол бўлганди футболчилар. Жамоангизга бугун нима етишмади?
- Жасурлик ва аниқлик етишмади.

- "Навбаҳор" жамоаси ҳақида фикрингиз.
- Рақиб имконият берилишини кутди ва боридан унумли фойдаланди. Қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Яна гол уришлари мумкин эди. Биз ҳисобда ортда қолгач, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Биринчи таймда тенг ўйин бўлган бўлса, иккинчи таймда улар фаолроқ бўлишди. Шу сабабли ғалабага ҳақли бўлишди.

- Мавсумда қандай вазифа қўйилган?
- Ҳозирча биринчи босқичда кучли олтиликка кириш вазифа ҳисобланади. Мавсум энди бошланди бор эътиборни шунга қаратамиз.

Лутфулла Тўраев: - Бугун ўз майдонимизда биринчи ўйинни ўтказдик. Мухлисларга раҳмат стадионга ташриф буюрганлари учун. Ўйинимиз бугун қовушмади, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб қўйдик. Футболчилар билан гаплашиб олдик, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика