RU

Последние новости

13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  0 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  1 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  6 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  16 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бухоро” Новости

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бухоро”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоаларга қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Бухоро”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 6
“Бухоро” ўтган йил 6-ўринни олгани билан бу йил жамоага осон бўлмаса керак. Янги мураббий, янги ўйинчилар дегандек. Лекин ҳаммасини чемпионат кўрсатади.

БОШ МУРАББИЙ: Эдгар Гесс
Эдгар Гесс ўтган мавсум якунига етганидан сўнг жамоани қабул қилиб олди. Тажрибали мураббий “Бухоро” билан қандай натижа кўрсатишини яхшиси вақтнинг ҳукмига ҳавола қиламиз.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД: Шукур Жумабоев
Шукур Жумабоевни ҳаммадан ҳам Эдгар Гесс яхши билади. Чунки мураббий у билан “Шўртан”да бирга ишлаган. Ўзининг тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турадиган чап қанот футболчиси тезда жамоа ўйинига киришиб кетса ажаб эмас.

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Отабек Нарзуллаев
Шубҳасиз, Отабек Нарзуллаев оғир вазиятларда жамоа жонига оро кирадиган футболчи эди. Касбилик ярим ҳимоячи “Бухоро”га анча мослашиб олганди, бироқ фаолиятини “Машъал”да давом эттиришга қарор қилди.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Суҳроб Неъматов
Суҳроб Неъматов яна “Бухоро”га қайтди. Қайтганда ҳам мухлислар уни етакчи сифатида қарши олишди. Неъматов “Насаф”даги фаолияти мобайнида катта тажриба тўплади ва энди бемалол ўртамиёна клубда етакчи бўлиш имконига эга.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Акобир Тўраев
Акобир Тўраевни ҳамма гапиряпти. 2013 йил якунларига кўра “Энг яхши ёш футболчи” деб топилгани ҳам бежиз эмас. Тўғри, Акобир ҳали ёш, шунга қарамай, кўпчилик ундан бу мавсум “портлаш”ни кутмоқда.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Нефтчи”

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика