RU

Последние новости

11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  0 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  17 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151

Олег Тюлькин: “Жамоанинг стадиони йўқ, қандай вазифа бўлиши мумкин?” Новости

Олег Тюлькин: “Жамоанинг стадиони йўқ, қандай вазифа бўлиши мумкин?”

“Хоразм” ҳар доим биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири бўлиб келган. Жамоа доим олий лигага чиқишга ҳаракат қиладику, аммо сўнгги паллада уларга нимадир етмай қолади.

Бироқ ушбу мавсум “Хоразм”нинг ҳолати ҳавас қилгудек эмас. Бунга клубнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ҳам исбот бўла олади. Ўзбекистон Биринчилигининг 9-турида “Оқ-тепа”ни қабул қилган хоразмликлар кичик ҳисобда ғалаба нашидасини суришди. Беллашувдан сўнг мезбонлар устози Олег Тюлькиннинг фикрлари билан қизиқдик.

- Даставвал “Оқ-тепа”га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Тошкент жамоасига қарши тенг ўйин, бўлди дейиш мумкин. Аммо голга тортадиган вазиятлар борасида устунлик биз томонда эди. Бироқ имкониятлардан фойдалана олмадик. Айниқса, биринчи бўлимда айнан жиҳат бўйича оқсадик. Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан қийинроқ кечди. Бунга “Оқ-тепа” таркибида тажрибали ўйинчилар борлиги ҳам сабаб бўлди. Биз аксинча, ёш ўйинчиларга ишонч билдиряпмиз. Сафимизда фақат маҳаллий йигитлар ўйнаяпти. Футболчиларимизнинг барчаси Хоразм футбол мактаби тарбияланувчиларидир. Қисқаси, футболимизни янада яхшилашга ҳаракат қиляпмиз.  

- Илгари “Хоразм” лига етакчиларидан бири ҳисобланарди. Доим олий лига йўлланмаси учун кураш олиб борарди. Ушбу мавсум жамоа аутсайдерга айланиб қолди. Буни қандай тушуниш мумкин?

- Биласизми, биз ўз бошимиздан авлодлар алмашинуви даврини ўтказяпмиз. Фақат маҳаллий йигитларга эътибор қаратяпмиз. Умуман четдан ўйинчи олиб келаётганимиз йўқ. Бу ўз-ўзидан жамоанинг натижаларига таъсир қилмоқда.

- Демак, жамоанинг чемпионатдаги иштироки кўнгилдагидек эмаслигини авлодлар алмашинуви билан изоҳлайсиз?
- Албатта. Ҳали ўзимизни ўнглаб оламиз. Ўзингиз таркибимизни кўрдингиз. Футболчиларнинг деярли барчаси маҳаллий ўйинлар, қолаверса, ёшлар. Мени хурсанд қилаётгани шуки, бу йигитлар шу ерда туғилиб катта бўлишган. Ўзлари туғилган вилоят шаъни учун борларини бериб ўйнашяпти.

- Ушбу мавсум олдидан раҳбарият жамоа олдига қандайдир вазифа қўйдими?
- Жамоанинг стадиони йўқ, қандай вазифа бўлиши мумкин? Кўриб турибсизку, қандай майдонда ва шароитда ўйнаётганимизни! Тез орада ўз стадионимизга эга бўламиз, кейин олдимизга қандайдир мақсад қўямиз. Ўйлашимча, келаси йил олий лигага чиқиш учун кураш олиб борамиз.

- “Хоразм” жамоаси мураббийлари штабида Умид Тожимов ишлаётганини эшитгандик, лекин бугун уни кўрмадик?!
- Ҳа, ишламоқда. Бугун у касал бўлиб қолгани учун ўйинга кела олмади.



- Ўзбекистон Биринчилигининг бу йилги мавсуми ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биринчи лигада ишламаганимга бир неча йиллар бўлган эди. Ҳозир кузатув ишларини олиб боряпман, десам муболаға бўлмайди. Агар олий лига билан солиштирсак, ер билан осмонча фарқ бор.

- Бундай майдонда қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин? Клуб раҳбариятига бу борада мурожаат билан чиқдиларингми?
- Шу ерда стадион раҳбари юрибди? Ундан сўраган маъқул. Стадион борасидаги мурожаатларимизга ҳеч ким эътибор бермаяпти. Шу хафа қилади, кишини. Бизда нафақат стадион, база ҳам йўқ. Бундай ҳолатда нима қилиш мумкин? Қандай қилиб футболчиларга нимадир ўргатасиз? Тактик, техник томондан бирор нарса қилиб бўладими?

- Машғулотларни қаерда ўтказяпсизлар?
- Шаҳардаги “Спартак” номли майдонда. Бу стадионга биз ҳам фақат ўйин куни келамиз. Бизга майдон керак.

- Бу майдон сизларининг фойдангизга хизмат қиляпти, десак бўладими?

- (кулиб) Бу саволни жавобсиз қолдираман. Сафардаги учрашувларни яхши майдонларда ўтказсак, ўзимиз ҳам мазза қилиб тўп тепамиз.

- Жамоанинг молиявий ҳолати қандай?
- Бу борада ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Ойлик маош ва мукафот пуллари ўз вақтида берилмоқда.

Фурқатбек НИШОНОВ 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика