RU

Последние новости

19:15"Насаф" — "Локомотив" (матнли трансляция)  10 19:02"Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  40 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  17 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  6 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью Новости

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида "Ал Араби" дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, жамоасини гуруҳ босқичига чиқишига ҳисса қўшган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес сайтимизга интервью берди.

- ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби"га ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Маҳаллий мухлислар қўллаб-қувватлови остида кучли жамоага қарши ўйнадик. Шунга қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик ва гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Ғалаба голимни оилам ва хотинимга бағишлайман.

- Гуруҳ босқичида қайси машҳур футболчи билан тўқнаш келишни истайсиз: Бензема ёки Неймар? (савол ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан аввал йўлланган, жавоб ҳам ушбу маросимдан олдин берилган — таҳририят)

- Бенземага қарши тўқнаш келишни истардим. Унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. Ҳимоячиларнинг унга қаршилик кўрсатиши қийин бўлади.

- Келинг, болалик даврингизга қайтамиз. Футболга кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...

- Оиламизда футболни яхши кўришарди. Футбол севимли машғулотимиз эди. Икки акам билан кун бўйи ҳовлида шуғулланардик, шунингдек, Play Station ўйнардик. Дам олиш кунлари отам ва бобом билан бошқа шаҳарга бориб, акаларимдан бирининг ўйинини томоша қилардим.

- Ўзбекистонга келишингиз қандай содир бўлган?

- Хабарингиз бор, бу ердаги фаолиятим "Сурхон"дан бошланган.  Ўша вақтларда термизликларни испаниялик мураббий бошқарарди, қолаверса, испан футболчилари ҳам жамоа сафида ҳаракат қиларди. Бу ердаги футбол даражаси юқори.

- Ўзбекистон ва Испания ўртасида қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Асосан, ҳаёт тарзида фарқланади. Ўзбекистонда бутунлай бошқача маданият мавжуд, лекин мен оилам билан бу ерга мослашдим, шу сабаб, бу ерда бахтлимиз. Ўхшашликлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу мамлакат одамлари ҳам доимо сизга ёрдам беришга тайёр.

- Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

- Бўш вақтимда уйда дам оламан, спорт залига бораман, итимиз билан кўчада сайр қиламан, шунингдек, таом тайёрлашни яхши кўраман, рафиқам билан кечки овқатни бирга тановул қиламан... Хуллас, одатий ҳаёт кечираман.

- Адашмасам, сизнинг энг севимли футболчингиз Фернандо Морьентес экан...

- Фернандо Морьентес мен учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи ҳисобланади. Биз бир шаҳарданмиз, мен унинг "Реал Мадрид"даги голларини кўриб улғайганман. Тўғри, унинг даражасига чиқа олмадим, лекин вояга етган шаҳрим миқёсида Испания Примьерасида дебют қилган иккинчи футболчи бўлишга муваффақ бўлганман.

Ошпазлик ва официантликдан футболгача. "Ал Араби"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Боаке ҳақида 5 та қизиқарли факт

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика