RU

Последние новости

10:46«Ман Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 10:14Маркус Рэшфорд Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 10:03«Цементчи» — «Хоразм ФА». Таркиблар маълум  2 09:25Карло Анчелотти ўзи ишлашни орзу қилган клуб номини айтди  8 08:53«Арсенал» «Барселона» футболчисини 75 миллионга сотиб олиши мумкин  1 08:26Гедешнинг супер голи "Навбаҳор"ни мағлубиятдан қутқариб қолган учрашувдан ГАЛEРEЯ  6 07:58Ўзбекистон кубоги. Биринчи лиганинг "Иштихон" жамоаси "Олимпик"ни мағлуб қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур давом эттирилади  4 02:05ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"дан енгилди, аммо икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  155 02:00ЕЧЛ. "Астон Вилла" ғалаба қозонди, ПСЖ эса ярим финалга йўл олди  31 01:35Сергей Лушан: "Ўйин менга жуда ёқди. Қўпол хато сабаб гол ўтказдик"  6 01:22Виталий Левченко: "Охирги дақиқада ғалабани бой бериш исталган мураббийга алам қилади"  12 00:55Асрор Алиқулов: "Қизил карточка вазиятни ўзгартириб юборди"  0 00:30Анвар Бердиев: "Ҳужумдаги муаммолар - нозик нуқтамиз"  6 23:30U-21 биринчилиги. "Қўқон-1912" яна камбэк амалга оширди ва бошқа натижалар (+жадвал)  1

ОКМК футболчиси хатолик туфайли майдондан четлатилмади, "Навбаҳор" эса қоида бузилиши орқали гол урди. Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

ОКМК футболчиси хатолик туфайли майдондан четлатилмади, "Навбаҳор" эса қоида бузилиши орқали гол урди. Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 5-тури ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

 "Машъал" - "Нефтчи"

Бу ерда дарвозабонга тўсқинлик қилиш ҳолатини кўрмаяпман. "Нефтчи" ўйинчиси "Машъал" дарвозабонига нисбатан ҳеч қандай таъсир кучига эга хатти-ҳаракат амалга оширмади. Гол тўғри ҳисобга олинди.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Шўртан"

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлайман. "Шўртан" жамоаси ўйинчиси "Навбаҳор" футболчиси тўпни тепмоқчи бўлган пайтда чап оёғини ёнга чўзди. Ҳужумчи контактнинг ташаббускори бўлган бундай ҳолатларда "ўйинни давом эттириш" қарори сифатида баҳоланиши керак. ВАР бу вазиятга аралашмайди, чунки бу ҳолат унинг учун "ноаниқ" зона ҳисобланади.

ВИДЕО


 "Навбаҳор" - "Шўртан"

Тушунтиришга осон ҳолат: "Шўртан" ҳимоячисининг ўнг қўли танасига тик ҳолатда турибди. Қўл тана майдонини кенгайтирмоқда, бу қоида бузилиши ҳисобланади. ВАР вазиятга тўғри аралашди.

ВИДЕО


"Қўқон-1912" - "Бухоро"

Назаримда, бу "чегарадош" ҳолат ҳисобланади. Бир томондан, "Қўқон-1912" ўйинчисига қизил карточка беришнинг барча мезонлари мавжуд: атайин сакраш, оёқни чўзиш, бутсанинг таг қисмидан фойдаланиш ва тезлик. Айни пайтда, у сакрагандан сўнг оёғини букиб, тўқнашувни юмшатишга уринганини ҳам айтиш мумкин. Шунга қарамай, зарба кучи юқори эди, шу боис ҳакам "Қўқон-1912" ўйинчисини майдондан четлатиш учун етарли асосга эга эди. ВАРнинг аралашуви тўғри бўлди.

ВИДЕО

 

"Динамо" - "Сўғдиёна"

Ҳакамнинг "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатмаслик қарорини маъқуллайман. Дастлаб, иккала футболчи ҳам тўпга қараб турган эди. "Динамо" ўйинчиси гавдасини йиғиб, оёғини тортиб олди. Бу ҳолатда кучли таъсир ёки тезликда мақсадли сакраш кузатилмади. 

ВИДЕО


✅ "Динамо" - "Сўғдиёна"

Офсайд чизиқлари бўлмаган ҳолда, бу ерда фақат ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлашдан бошқа илож йўқ. Менимча, кўз билан кўрганим ва тажрибамга асосланиб, барибир офсайд ҳолати юз берган. "Сўғдиёна" ўйинчиси тахминан бир гавда узунлигида ҳимоячига нисбатан дарвозага яқинроқ жойлашган эди.

ВИДЕО

 

"Бунёдкор" - "Қизилқум"

Ҳакамнинг нима учун айнан шундай чора кўрганини тушуниш қийин. Можаронинг бошланиши кўринмаса-да, тахмин қилишимча, "Бунёдкор" ўйинчисига рақибга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка кўрчатилган. "Қизилқум" футболчисига эса ушбу низода қатнашгани учун сариқ карточка кўрсатилган.

ВИДЕО


❌ "Хоразм" - ОКМК

Менимча, бу ҳолатда ОКМК ҳимоячисига қизил карточка кўрсатилиши лозим эди. Рақибни гол уришдан маҳрум қилган қўл билан ўйнаш ҳолати юз берди. Ҳимоячи қўлини тўпга қарата чўзган. ВАР эса, назаримда, вазиятга нотўғри аралашди.

ВИДЕО


✅❌ "Насаф" - "Сурхон"

Умуман олганда, ҳакам "Насаф" ўйинчисини майдондан четлатиб, тўғри қарор қабул қилди. Қўл билан гарданга зарба берилгани учун бундан бошқа жазо бўлиши мумкин эмас. Фақат дастлаб қўпол тарзда тўп тортиб олишга уринган ва рақиб билан тўқнашувни бошлаган "Сурхон" ўйинчисига нима учун сариқ карточка кўрсатилмагани тушунарсиз ҳолат бўлиб қолди.

ВИДЕО


Шу тариқа, ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди. Ўйин шарҳларига кирмай қолган қўшимча лавҳаларни Телеграм каналимизда эълон қилдик.


"Хоразм" - ОКМК

Майдондаги чизиқлардан кўриниб турибдики, ҳужумнинг дастлабки босқичида ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас. Кейинги ҳаракатда ҳам қоидабузарлик йўқ – иккала ўйинчи тўп учун тенг курашмоқда. Ҳакам ёрдамчисининг байроқчани кўтаргани тушунарсиз. На офсайд, на қоида бузилиши содир этилган.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Шўртан"

Менинг фикримча, бу вазиятда 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши лозим. "Навбаҳор" футболчисининг қўли танасидан ғайритабиий ҳолатда узоқлашган.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Нефтчи" (4-тур ўйини)

Бу, шубҳасиз, хатолик. Шунчаки хатолик эмас, балки жиддий хатолик ҳисобланади. Афсуски, ВАР бундай ҳолатларда аралаша олмайди.

ВИДЕО

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
15 апр 17:56:23
Rajabov1899
Ответ на комментарий пользователя Hamidbek Samandarov
Нима килардиларинг Хоразмни супер лигага чикариб барибир тошкентни жамоаларини паддержка киласла нима кераги бор бу кузбуямачилик ж ч Сенегал уругваймиди суарезга кизил карточка бериб чикариб юборишганди шунга ухшаш вазиятда бизни д.......б судяларни килиб юрган ишларига +5
Gana Urugvay edi eng qizig'i u davrlarda VAR bo'lmagan. Hakam qizil berib to'g'ri qilgan edi lekin vardagilar hakamga quloqchin orqali ninalar deganj bizga qorong'u VAR yonida Mirjalol Qosimovni hakamga qarata qilgan qo'l harakatini nimaga hech kim gapirmayotgani va ko'rsatmayotgani juda hayron qoldirmoqda
+1   
15 апр 16:45:56
safo78
Навбахорни голида жуда катта хатто Навбахор ўйинчиси деярли Нефтчи майдони яримида турибди ва голга ассист бўлди,буни хакам қандай кўрмаслиги мумкин
+1   
15 апр 15:29:04
Bekzod
Фойдаси йокку абетдан кейинги нарсани нима фойдаси бор
+1   
15 апр 15:19:21
Жуманиёзов Э
Xorazm -OKMK o'yinini boshqargan hakamlarni oddiy shunday bo'ldi deb qo'yilaveradimi
Jazo kim oladi
   
15 апр 20:46:10
1994 Nurafshon
Арокни тахлил килса ишонардим
   
15 апр 18:29:56
oltin top
қанча гапирманг барбир узгариш булмайди,буларга давлат корхоналари хомийлик қилиб ишчиларни ойлигини камайтириб булсаям милярдлаб пул ажратаётгани жалка кетябди,уша корхоналар шу пулларни футболга эмас етим есир бева бечораларга беришса савобни тагида қолишарди,булар эса футбол уйнаймиз деб билганини қилябди, прездентни урнида булсам футболни УЗБ отмен қилардим,футбол узбеклар учун чиқарилмаган экан
   
15 апр 17:49:17
Hamidbek Samandarov
Нима килардиларинг Хоразмни супер лигага чикариб барибир тошкентни жамоаларини паддержка киласла нима кераги бор бу кузбуямачилик ж ч Сенегал уругваймиди суарезга кизил карточка бериб чикариб юборишганди шунга ухшаш вазиятда бизни д.......б судяларни килиб юрган ишларига +5
   
15 апр 17:03:47
Жалоладдин Мухаммадович✈
Ответ на комментарий пользователя Жуманиёзов Э
Xorazm -OKMK o'yinini boshqargan hakamlarni oddiy shunday bo'ldi deb qo'yilaveradimi Jazo kim oladi
Хечкимга жазо йўқ ёпилган қазон ёпиқ
   
15 апр 16:08:04
sqardor raxmonov
Бу нарсалар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ҳакамлар барибир ўз билганинидан қолмайди.
   
15 апр 15:53:34
Зоир Умиров
Динамо сугдиана уйинида вар чакиришига карамасдан хакам икки бор пенальтини бермади.Иккичисида яккол кулга тегиб туп йуналиши узгарди, гол булиши мумкин эди.
   
15 апр 15:28:44
Kambaraliev
Navbahor neftchidegi hatolik haqiqatan koz ilgab bome qopti bu qopol hatto. Yaxwiyamki neftchi futbolchilari vaziyatdan chiqib ketishgan osha kuni
   
15 апр 15:27:49
® >><<OM@DÎŁŁØ>><< ®
Neftchi Navbaxor o'yinida Navbaxorning ikkinchi go'ldi vaqtida markazdan o'yin boshlanganda Navbaxor fudbolchisi Maydonning o'ng tomonida turibdi va golda qatnashyapti bu tuppoy xakamlar umuman qaramagan ko'rmagan svistok chalishdan oldin sal atrofiga qaramedimi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика