RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  0 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Окампос тиббий кўрикка етиб келган бўлсада, "Аякс" 20 млн евро тўлаш ниятида эмас Новости

Окампос тиббий кўрикка етиб келган бўлсада, "Аякс" 20 млн евро тўлаш ниятида эмас

"Севилья" ярим ҳимоячиси Лукас Окампоснинг "Аякс"га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.

"De Telegraaf"нинг хабар беришича, клублар хавбекнинг трансферини 20 млн еврога келишган, аммо кейин "Аякс" раҳбарияти бу суммани кўпроқ деб ҳисоблаган. Шунингдек, клуб Окампоснинг ўзига ҳам у қадар катта маош тўлаш ниятида эмас. Шу сабабли "Аякс" бугун тонгда трансфердан воз кечди.

"Аякс"даги манбаларнинг хабар беришича, футболчи Амстердамга тиббий кўрикдан ўтиш учун етиб келиб улгурган, лекин музокаралардаги ўзгаришдан хабар топгач, Севильяга қайтиб кетган.

Бу вазият "Аякс" устози Алфред Схройдер учун ҳам кутилмаган зарба бўлди. Мутахассис Антонининг "Манчестер Юнайтед"га трансферига қарши эди ва клуб қароридан қаттиқ норози бўлди. Окампос бразилиялик футболчига сифатли ўринбосар бўларди.

Кейин эса "Севилья" Окампосни арзонроққа сотишга тайёрлиги, сабаби испанларга Аднан Янузай трансфери учун пул кераклиги маълум бўлди. Натижада, "Севилья" "Аякс"га Окампосни 15 млн еврога сотиб олишни таклиф қилди.

Яқин соатлар ичида "Аякс" раҳбариятининг бу масаладаги якуний қарори маълум бўлади. 

Ўтган мавсум Окампос 42 ўйинда 9 гол уриб, 6 та самарали узатма берди. Бу мавсум Лукас Ла Лиганинг уч ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар қайд этмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика