RU

Последние новости

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

ОФК Туркманистон, Қирғизистон ва тожикистонлик футболчиларга қаттиқ жазо тайинлади. Навбат Ўзбекистонга ҳам етиб келиши мумкин Новости

ОФК Туркманистон, Қирғизистон ва тожикистонлик футболчиларга қаттиқ жазо тайинлади. Навбат Ўзбекистонга ҳам етиб келиши мумкин

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Telegram’даги саҳифаси орқали Осиё футбол конфедерациясининг эълон қилган қарори бўйича фикр билдирди.

“Осиё футбол конфедерацияси бугун 5 нафар футболчига нисбатан ўз қонуний органларининг қарорларини эълон қилди. Уларнинг барчаси Ўрта Осиё вакилларидир. Туркманистон терма жамоаси аъзоси Сулаймон Муҳадов допинг қабул қилгани учун 4 йилга футболдан четлатилди. У ўз намуналарини Осиё Кубоги-2019 вақтида топширганди", деб ёзади Никимбаев.

Бундан ташқари, Қирғистон клубларида фаолият олиб борган Курсанбек Шератов («Дордой»), Владимир Веревкин, Ильяз Алимов, тожикистонлик Абдулазиз Махкамовнинг (барчаси «Олой») 2017 ҳамда 2018 йилларда ОФК Кубогида келишилган ўйинларда қатнашгани учун футболга алоқадор барча соҳалардан бир умрга четлатилгани маълум қилинган. Шунингдек, Шератов ОФК Кубоги-2017 мусобақаси вақтида тотализаторда ҳам иштирок этгани аниқланди.

“Хабарнинг иккинчи қисми Ўзбекистонда келишилган ўйинларни ташкил қилувчиларга огоҳлантириш бўлиши зарур. Олдин маълум қилганимдек, ОФК келишилган ўйинларга қарши курашда Спортрадар компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ушбу компания билан алоқа ўрнатганди. Шундай қилиб, биз тўғри ёндашув билан шу каби ишларнинг очилишига гувоҳ бўлишимиз мумкин", дея қайд этган Никимбаев.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика