RU

Последние новости

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  2 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  2 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

ОФК ўзбекистонлик футболчини 2 ойга дисквалификация қилди Новости

ОФК ўзбекистонлик футболчини 2 ойга дисквалификация қилди

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФК тартиб интизом қўмитасининг қарорлари ҳақида маълумот берди.

"Осиё футбол конфедерацияси интизом қўмитасининг қарорларини эълон қилди. Унга кўра, 30дан ортиқ ишлар кўриб чиқилган. Уларнинг бири Ўзбекистонга боғлиқ.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Одилбек Абдумажидов Саудия Арабистонига қарши Осиё чемпионати саралаш ўйинидаги четлатилиши учун 2 ойга - 24 февральдан 23 апрелгача дисквалификация қилинди ва 2000 доллар жаримага тортилди. Бу дисквалификация футбол билан шуғилланишни чекламайди. Абдумажид ушбу муддат ичида футбол ўйинларида иштирок этмайди.

Бошқа қарорлар орасидан Лаос терма жамоаси икки футболчиси бир умрга четлатилганини алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу икки ўйинчи келишилган ўйин ташкиллаштиришда (2017 йилнинг 5 октябрида Гонконг - Лаос) айбдор деб топилди. Яна бир футболчи ҳам вақтинча дисквалификация қилинди. Ҳозирча унинг ўша ўйинга алоқадорлигига тўлиқ аниқлик киритилмади.

Бундан ташқари, ОФК Чемпионлар лигаси-2019 мусобақасида иштирок этиш мақсадида нотўғри берилган лицензиялар учун 120 000 долларга жаримага тортилди" - деб ёзади Алишер Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U19 ҳамда Саудия Арабистони U19 терма жамоалари ўртасидаги баҳсда муштлашув содир бўлган эди.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика