RU

Последние новости

20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  0 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  4 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  1 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  17 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  4 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  6 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  2

ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси Новости

ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси

Таниқли футбол функционери Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларидаги эҳтимолий рақиблари юзасидан фикр билдирди.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев "Финт Тураева" подкастида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун қайси рақибларни танлаши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"ЖЧ-2026 га тайёргарлик кўришга жуда оз вақт қолди. Тез орада CAFA Кубоги бўлиб ўтади, кейин эса сентябрь ойида ФИФА кунлари бўлади. Тушунишимча, асосий эътибор Жанубий Америка жамоалари билан бўладиган ўйинларга қаратилади (аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Уругвай билан ўйнаши ҳақида хабар берилганди – таҳр.). Европа жамоалари билан ҳам ўйнаш имконияти бор: 2026 йилги Жаҳон чемпионатига УEФА саралашида тоқ сонли жамоалардан иборат бир нечта гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ФИФА кунларида навбатма-навбат дам олади. Кузда қайси жамоалар бўш бўлиши мумкинлигини аллақачон ўрганиб чиқдим. Ноябрь ойи учун топ жамоалар – Норвегия ва Чехия. Улар катта эҳтимол билан 2026 йилги мундиалга боради.

Африка терма жамоаларини ҳам унутмаслик керак. Ноябрга қадар уларнинг деярли барчаси бўш бўлади – уларда фақат плей-офф ўйинлари қолади. ЎФАнинг ўрнида бўлганимда ҳозир шошмаган бўлардим, сентябргача кутардим, чунки ўшанда ким бўш бўлиши аниқ бўлади. Мисол қилиб айтганда, бу Миср ва Марокаш бўлиши мумкин. Шундай қилиб, биз бир вақтнинг ўзида турли конфедерацияларнинг бир нечта жамоалари билан ўйнаш эҳтимолимиз бор.

Жаҳон чемпионати олдидан – июнь ойида ҳам ФИФА кунлари бўлади. Ўша вақтга қадар таркиб 90% маълум бўлиши керак. Ўшанда ўртада катта танлов бўлади – ҳамма спарринг-шериклар қидиради. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қуръа ташланиб, жамоаларнинг рақиблари маълум бўлиб улгуради. Эҳтимол, кимдир Осиёдан рақиб излар. Аслида, бизда таркибни шакллантириш ва тактикани ишлаб чиқиш учун тўртта "ойна" бор: сентябрь, октябрь, ноябрь ва март ойларидаги ФИФА кунлари.

ЖЧ-2026нинг ўзига келсак, Ўзбекистон терма жамоаси, менимча, албатта, гуруҳдан чиқиш учун курашиши лозим. 48 та жамоа, учинчи ўринлар ҳам плей-оффга чиқади. Катта эҳтимол билан биз тўртинчи саватчада бўламиз, лекин учинчи ва тўртинчи саватчалар орасида унчалик фарқ йўқ. Ҳаммаси қуръага боғлиқ бўлади", – деди Никимбаев.

Алишер Никимбаев иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин (рус тилида): 


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика