RU

Последние новости

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  5 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

ОФК кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради" Новости

ОФК кубоги-2022. Улуғбек Бақоев: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"

Эртага ОФК Кубоги "E" гуруҳ 1-тур доирасидаги "Сўғдиёна" (Ўзбекистон) — "Нефтчи" (Қирғизистон) ўйини бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва сардори Жасур Ҳасанов иштирок этди. Ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. 

Гуруҳдан "Сўғдиёна" ва "Нефтчи"дан ташқари Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" жамоалари ўрин эгаллаган.


Улуғбек Бақоев: "Биз ОФК Кубогида дебютантмиз, гуруҳда ғолиб чиқишга ва мусобақанинг келаси босқичига йўл олишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиз жуда ҳам қизиқ – биздан ташқари яна иккита дебютант бор – ЦСКА ва "Нефтчи" ҳам гуруҳ босқичида илк бор иштирок этишади. Ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасида пешқадамлик қилмоқдамиз ва жамоа мусобақага яхши тайёрланган. Рақибларга паст баҳо бермаймиз, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни яхши ўргандик. Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради".

Жасур Ҳасанов: "Тожикистонга яхши кутиб олишгани учун раҳмат. ОФК Кубогига жиддий тайёргарлик кўрамиз. Осон ўйинлар бўлмаслигига ишончим комил. Бизни гуруҳнинг асосий фаворити деб ҳисоблашаётганини биламиз ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз".


Матбуот анжуманини тақдим этган Фаридун Салиевга миннатдорчилик билдирамиз.



Согдиана

Кубок АФК. Группа E . Тур 1

24/06/2022, 20:00

0
:
2
Завершен

Neftchi

45'
90'

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика