RU

Последние новости

16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  0 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  26 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  0 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  31 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  2 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  26 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  17 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  8 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  6 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Новости

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоцицациясида Суперлига клублари ва стадионлар директорлари ҳамда вилоят футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга янада кўпроқ мухлисларни жалб қилиш, яқинда старт оладиган Про-лига ўйинларининг очилиш маросимларини байрамона руҳда ўтказиш каби масалалар ўрин олди.

Йиғилиш аввалида Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга келаётган мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳаё қилишини зарурлиги, мухлислар футболга худди байрамга келгандек оила аъзолари билан бирга ташриф буюришлари ва стадиондан катта завқ билан чиқиб кетишлари кераклиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан алоҳида топшириқ берилгани таъкидлаб ўтилди. Ўйинлар томошабинлар билан тўла стадионларда ўтадиган бўлса бу ҳолат майдонда тўп сураётган футболчиларга ҳам таъсир кўрсатиб, ўйинлар шиддати ва жозибаси янада ошиши тилга олинди.


Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Мирсардор Алимов ЎФА ва ПФЛ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Суперлига ўйинларига аввалги мавсумга қараганда сезиларли равишда кўп мухлислар ташриф буюраётгани, бу эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан дарак бериши ҳақида айтиб ўтди. Аммо шунга қарамай стадионларга ишқибозларни янада кўпроқ жалб қилиш, Суперлиганинг ҳар бир ўйинида стадионлар тўлишини, стадионда байрамона муҳит ҳукмронлик қилиши учун яна қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу борада тайёрланган махсус тақдимот йиғилганларга намойиш қилиниб, стадионларга келаётган мухлислар орасида мухлислик маданиятини шакллантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, стадионларда егулик ва ичимликлар сотувини йўлга қўйиш борасида катта тажрибага эга компаниялар билан шартномалар тузиш, клубнинг рамзлари туширилган кепка, футболка, ручка, блокнот, шарф каби турли атрибутикаларининг сотувини йўлга қўйиш, айниқса, кичкина болакайларга мўлжалланган клуб либосларини кўпайтириш кераклиги изоҳланди.

Бу борада “Навбаҳор” футбол клуби томонидан амалга оширилган ишлар бошқа клубларга ҳам намойиш этилди ва бу борада батафсил маълумот берилди.



Мухлисларни стадионларга жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамғармаси ва “Ўзбектуризм” билан ҳамкорликда иш олиб боришга ҳам алоҳида аҳамият қаритилди. Жумладан, юртимиздаги мактабгача таълим муассасалари катта гуруҳлари ва ўрта мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари учун стадионларга экскурсиялар уюштириш, стадионларда жажжи болакайлар учун қўшимча аттракционлар барпо қилиш зарурлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, Олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар талабалик гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда стадионларга бепул ташриф буюришларини йўлга қўйиш ҳам таъкидлаб ўтилди. Чет эллардан Ўзбекистонга келаётган туристлар учун стадионларимизга турлар уюштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки кундан кейин бошланадиган Про-лига учрашувларининг очилиш маросимларини ҳам худди Суперлига ўйинлари очилиш маросимлари каби байрамона руҳда ўтказиш, учрашувлардан аввал турли дастурлар тайёрлаш борасида фикр алмашилди.

Йиғилиш сўнггида клублар ва стадионлар директорлари кун тартибидаги маслалар юзадиган ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика