RU

Последние новости

15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  0 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  1 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  4 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  9 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6

ОЧЛ. "В" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида Новости

ОЧЛ. "В" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"В" гуруҳида иштирок этаётган мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" кеча "Ал Айн"га қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Пахтакор" шу куни гол уришдан ташқари ҳамма ишни қилди. Нечталаб бурчак тўпи ва жарима зарбалари амалга оширилди, бироқ бари бефойда бўлди. Шунга қарамай, "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш учун имкониятни сақлаб турибди.

"Ал Айн" ҳам кучли ўйин кўрсатди деб бўлмайди, фақат уларнинг словакиялик легионери Мирослав Стох бир вазиятда кучли ва аниқ зарба йўллаб, "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди. Кейинчалик бу футболчи ҳакамларга эътироз билдиргани учун "қизил" олиб четлатилди. Шунга қарамай, "Ал Айн" 20 дақиқадан кўпроқ бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлса-да, кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қола олди.

Гуруҳдаги нариги беллашувда эса "Нафт Теҳрон" "Ал Шабаб"ни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди навбатдаги тур ўйинлари 7 апрель куни ўтказилади. Гуруҳ пешқадами "Ал Айн" иккинчи ўринда бораётган "Пахтакор"ни қабул қилса, охирги ўринни эгаллаб турган "Ал Шабаб" ўз майдонида "Нафт Теҳрон" билан куч синашади.

СЎЗ
- Бизда нафақат Кримец ёки Ҳошимов, балки Мерзляков ҳам ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Тан оламиз, ҳимояда хатолар кўп ва уларни бартараф этиш устида ишлаймиз (Самвел Бабаян "Пахтакор" ҳимоясидаги хатолар хусусида).

3-тур. 18 март
"Пахтакор" - "Ал Айн" 0:1
"Нафт Теҳрон" - "Ал Шабаб" 2:1

ЖАДВАЛ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Al-Ain 3 1 2 0 2 - 1 1 5
2 Pakhtakor Tashkent 3 1 1 1 4 - 4 0 4
3 Naft Tehran 3 1 1 1 4 - 4 0 4
4 Al Shabab 3 0 2 1 3 - 4 -1 2


Кейинги учрашувлар
4-тур. 7 апрель
"Ал Айн" - "Пахтакор"
"Ал Шабаб" - "Нафт Теҳрон"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика