RU

Последние новости

23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  1 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  3 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  2 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0 18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  2 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0

ОЧЛ ғолиби ким: "Ал Аҳли" ёки "Эверганд"? Новости

ОЧЛ ғолиби ким: "Ал Аҳли" ёки "Эверганд"?

7 ва 21 ноябрь кунлари Осиё Чемпионлар лигасида 2015 йилги мавсум ғолиби номи аниқланади.


Финалда БААнинг “Ал Аҳли” ва Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клублари тўқнаш келади. Финал олдидан жамоаларнинг финалгача босиб ўтган йўли ва имкониятлари хусусида маълумот беришни лозим деб топдик.

Умумий ҳисобда 34, ОЧЛ сифатида ОФК 13-бор ушбу турнир ғолибини аниқлайди. Жорий мавсумдаги финал икки учрашувдан иборат бўлади. Финалга ҳар икки минтақадан биттадан клуб етиб келган.

“АЛ АҲЛИ” ФУТБОЛ КЛУБИ

Лақаби: “Фурсан”, “қизил жангчилар”

Ташкил топган йили: 1970

Стадиони: “Рашид”, 9415 минг томошабинга мўлжалланган

Бошқарувчиси: Абдуллоҳ Саид Алнабода

Бош мураббийи: Космин Олариу (Руминия)

Эришган ютуқлари: 6 карра БАА чемпиони (1974–75, 1975–76, 1979–80, 2005–06, 2008–09, 2013–14), 8 марта БАА Президенти Кубоги соҳиби (1974–75, 1976–77, 1977–78, 1995–96, 2001–02, 2003–04, 2007–08, 2012–13), «Этисалат Эмирейтс» Кубоги соҳиби (2011–12, 2013–14), БАА Суперкубоги соҳиби (2009, 2013).

“Ал Аҳли” Дубай амирлиги шарафини ҳимоя қилувчи спорт клуби ҳисобланади. У 1970 йилда ташкил этилган. Ўша пайтда “Ал Ваҳда” ва “Ал Шабаб” жамоаларининг бирлашиши натижасида “Аҳли” юзага келган. 4 йил кейин “Ал Нажаҳ” ҳам “Ал Аҳли” билан бирлашган. Шу тариқа уч жамоанинг биттага айланиши туфайли бизнинг тилда “миллий” деган маънони билдирадиган клуб ташкил топган.

Бош мураббий Космин Олариу 2007 йилдан буён араб жамоаларида фаолият олиб бормоқда. “Ал Ҳилол”, “Ал Садд”, “Ал Айн” ва “Ал Аҳли” сингари Саудия Арабистони, Қатар ва БААнинг энг кучли клубларида ишлаган. Ўтган йиллар мобайнида 10га яқин совринларни қўлга киритди. БААда сўнгги 3 мавсумда Олариу бошқарган жамоалар чемпионга айланган.

Космин ОЛАРИУ

Туғилган санаси: 10.06.1969

Туғилган жойи: Бухарест, Руминия.

Футболчиликдаги позицияси: марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1989–1990 “Глория”, 1990–1991 МЕКОН, 1991–1992 “Гируета”, 1992–1995 “Националь”, 1995–1997 “Крайова”, 1997–2000 “Сувон Блюингиз”, 2000 “ЖЕФ Юнайтед”.

Бошқарган жамоалари: 2000–2002 “Националь”, 2002 “Стяуа”, 2002–2005 “Националь”, 2005 “Тимишоара”, 2006–2007 “Стяуа”, 2007–2009 “Ал Ҳилол”, 2009–2010 “Ал Садд”, 2011–2013 “Ал Айн”, 2013-14 “Ал Аҳли”, 2014 йил декабрдан Саудия Арабистони терма жамоасида.

Совринлари: Корея чемпиони-1998, 1999, Корея лигаси Кубоги соҳиби-1999, 2000, Руминия чемпиони-2005–06, Саудия Арабистони чемпиони-2007–08, Саудия шаҳзодаси Кубоги соҳиби-2007–08, 2008–09, Қатар Кубоги соҳиби-2010, БАА чемпиони-2011–12, 2012–13, 2013–14.

Жамоада 8 нафар БАА терма жамоасига номзод ўйинчилар бор. Мажид Носир, Волид Аббос, Абдулазиз Ҳайкал, Абдулазиз Санқур, Ҳабиб Фардан, Исмоил Ҳаммади, Мажид Ҳассан ва Аҳмад Ҳалил терма жамоага жалб этилади. Легионерлардан кореялик Квон Кюн Вон, голландиялик Оссама Ассаиди, фаластинлик Луис Хименес ва бразилиялик Эвертон Рибейро мавжуд. Ассаиди аслида Марокаш, Хименес Чилида туғилган. Бироқ улар иккинчи фуқароликка ҳам эга. Ассаиди, Хименес ва Рибейро ҳужум чизиғида катта фаоллик кўрсатади. Ҳалил эса уларни якунлашда яхши ҳаракат қилади. Эвертон учун Европанинг бир қатор гранд клублари ҳам кураш олиб боришганди. Якунда “Аҳли” уни “Крузейро”дан катта маблағ сарфлаб, сотиб олди. Айнан ушбу футболчилар жамоанинг асосий таянч ўйинчилари саналади.

Дарвозабонлар

1. Аҳмад Сабаъан

12. Аҳмад Ашури

33. Саиф Абдулла

55. Мажид Носир

Ҳимоячилар

2. Салмин Ҳамис

5. Волид Аббос

26. Абдулазиз Ҳайкал

57. Муҳаммад Себил

62. Абдулазиз Санқур

77. Юсуф Аҳмад

80. Ҳумайд Абдулла

Ярим ҳимоячилар

4. Ҳабиб Фардан

6. Ҳасан Абдулраҳмон

8. Эвертон Рибейро (Бразилия)

19. Али Ғулом

20. Саид Абдулла

21. Квон Кюн Вон (Жанубий Корея)

23. Одил Ҳаммади

37. Ҳумайд Абдулла

70. Волид Ҳусайн

71. Наваф Муборак

79. Муҳаммад Ҳусайн

88. Мажид Ҳассан

97. Аҳмад Муса

Ҳужумчилар

7. Исмоил Ҳаммади

9. Родриго Лима (Бразилия)

11. Аҳмад Ҳалил

14. Уссама Ассаиди (Марокаш)

92. Саид Жассим


Финалгача йўл

Ал Аҳли – Ал Аҳли Жидда – 3:3

Голлар: Исмоил Ҳаммади 19, 79, Ҳалил 43.

Тракторсози – Ал Аҳли – 1:0

Ал Аҳли – Насаф – 0:0

Насаф – Ал Аҳли – 0:1

Гол: Рибейро 81.

Ал Аҳли Жидда – Ал Аҳли – 2:1

Гол: Рибейро 16.

Ал Аҳли – Тракторсози – 3:2

Голлар: Рибейро 58, Ҳалил 77, 88.

Нимчорак финал

Ал Аҳли – Ал Айн – 0:0

Ал Айн – Ал Аҳли – 3:3

Голлар: Ҳамис 51, Ҳалил 53, 56.

Чорак финал

Нафт – Ал Аҳли – 0:1

Гол: Лима 62.

Ал Аҳли – Нафт – 2:1

Голлар: Лима 26, Ҳалил 48-пен.

Ярим финал

Ал Ҳилол – Ал Аҳли – 1:1

Гол: Лима 57.

Ал Аҳли – Ал Ҳилол – 3:2

Голлар: Лима 17, Рибейро 45, Квон Кюн Вон 90+5. 


“ГУАНЧЖОУ ЭВЕРГРАНД”

Ташкил топган йили: 1954

Стадиони: “Тианхе”, 58500 томошабин сиғади

Клуб эгаси: “Эвергранд” RE

Раҳбари: Лиу Ёнг Жуо

Бош мураббийи: Луис Фелипе Сколари (Бразилия)

Эришган ютуқлари: 5 карра Хитой чемпиони (2011, 2012, 2013, 2014, 2015), биринчи лига ғолиби (2007, 2010), Хитой ФА Кубоги соҳиби (2012), Хитой Суперкубоги соҳиби (2012, 2014, 2015).

“Гуанчжоу” 2010 йил Хитой биринчи лигасида иштирок этарди. 2013 йил эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашди. Чўққи сари ўта тез йўл босиб ўтилди. Бу худди эртаклардаги ҳолатга ўхшаб кетади. Лекин пулни ақл билан сарфлаганда ғалабаларга тезда эришиш мумкинлигини гуанчжоуликлар ибсотлашди. Кетма-кет 5 мавсумдан буён Хитой чемпионатида гранд бўлиб қолаётган “Эвергранд” буни Осиё майдонларига ҳам кўчира олди. Тажрибали мураббийлар бошчилигида жамоа сезиларли даражада ўсди. Тўғри танланган легионерлар жамоани кучайтиришди. Дастлаб Липпи муваффақиятга эришган бўлса, энди Сколари унинг ютуғини такрорлашга яқин турибди.

Луиш Фелипе СКОЛАРИ

Туғилган санаси: 09.11.1948

Туғилган жойи: Пассо Фундо, Бразилия

Футболчиликдаги позицияси: ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари: 1973–1979 “Кашиас”, 1980 “Ювентуде”, 1980–1981 “Ново Гамбург”, 1981 CSA.

Бошқарган жамоалари: 1982 CSA, 1982–1983 “Ювентуде”, 1983 “Бразил Пилотас”, 1984–1985 “Ал Шабаб”, 1986  “Пелотас”, 1986–1987 “Ювентуде”, 1987 “Гремио”, 1988 “Гояс”, 1988–1990 “Ал Қодисия”, 1990 Қувайт терма жамоаси, 1990 “Коритиба”, 1991 “Крикума”, 1991 “Ал Аҳли”, 1992 “Ал Қодисия”, 1993–1996 “Гремио”, 1997 “Жубило Ивата”, 1998–2000 “Палмейрас”, 2000–2001 “Крузейро”, 2001–2002 Бразилия терма жамоаси, 2002–2008 Португалия терма жамоаси, 2008–2009 “Челси”, 2009–2010 “Бунёдкор”, 2010–2012 “Палмейрас”, 2012–2014 Бразилия терма жамоаси, 2014–2015 “Гремио”, 2015 йилдан “Гуанчжоу Эвергранд”.

Клуб бюджети 100 миллион АҚШ долларидан каттароқ суммадан иборат. Мураббийлар штаби ва юлдуз футболчиларга катта маош тўланади. Робиньо ОЧЛдаги лимит туфайли фақат Хитой чемпионати ўйинларида майдонга туширилди. Хитойликларнинг деярли барчаси миллий терма жамоа аъзолари ҳисобланади. Бошқа тарафдан жамоа турли компаниялар билан ҳамкорлик ва асосий ҳомийсидан ҳисоб рақамига катта суммада пул туширади.

Дарвозабонлар

13. Фанг Жингки

19. Зенг Ченг

22. Ли Шуаи

53. Лиу Вейгу

Ҳимоячилар

3. Мей Фанг

5. Жан Линпенг

6. Фенг Шиаотинг

17. Лиу Жиан

33. Ронг Хао

35. Ли Шуепенг

Ярим ҳимоячилар

2. Лиао Лишенг

4. Жанг Жиаки

8. Безерра Жуниор (Бразилия)

10. Женг Жи

11. Рикардо Гуларт (Бразилия)

12. Ванг Шангюан

16. Хуанг Бовен

20. Ю Ханчао

21. Жао Шюри

23. Янг Шин

25. Зоу Женг

26. Ванг Жингбин

27. Женг Лонг

34. Ванг Жунхуи

49. Ванг Руи

Ҳужумчилар

9. Элкесон (Бразилия)

18. Дон Шуешенг

24. Лианг Шуэминг

29. Гао Лин


Финалгача йўл

Гуанчжоу Эвергранд – ФК Сеул – 1:0

Гол: Гуларт 31.

Вестерн Сидней - Гуанчжоу Эвергранд – 2:3

Голлар: Гуларт 19, 58, 64.

Гуанчжоу Эвергранд – Кашима Антлерс – 4:3

Голлар: Гуларт 10, 62, Элкесон 57, Жао Шюри 90+2.

Кашима Антлерс - Гуанчжоу Эвергранд – 2:1

Гол: Элкесон 75.

ФК Сеул - Гуанчжоу Эвергранд – 0:0

Гуанчжоу Эвергранд – Вестерн Сидней – 0:2

Нимчорак финал

Сеонгнам - Гуанчжоу Эвергранд – 2:1

Гол: Хуанг Бовен 42.

Гуанчжоу Эвергранд – Сеонгнам – 2:0

Голлар: Гуларт 27-пен, 57.

Чорак финал

Кашива Рейсол - Гуанчжоу Эвергранд – 1:3

Голлар: Сузуки 5-авт, Паулиньо 40, Гао Лин 59.

Гуанчжоу Эвергранд – Кашива Рейсол – 1:1

Гол: Хуанг Бовен 30.

Ярим финал

Гуанчжоу Эвергранд – Гамба Осака – 2:1

Голлар: Хуанг Бовен 36, Женг Жи 57.

Гамба Осака - Гуанчжоу Эвергранд – 0:0


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика