RU

Последние новости

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  27 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  8 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

ОЧЛ. Чорак финал. "Гуанжоу"да ғалаба, "Бурирам"да мағлубият Новости

ОЧЛ. Чорак финал. "Гуанжоу"да ғалаба, "Бурирам"да мағлубият

Бугун Осиё чемпионлар лигаси чорак финали дастлабки ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозирга қадар учта ўйин якунланди. 

Япониянинг "Кашива Рейсол" клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубини қабул қилди. Учрашувнинг 21-дақиқасида майдон эгалари вакили Масато Кудо ҳисобни очди - 1:0. Бунга меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида Фернандонинг голи билан жавоб беришди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди. Жавоб баҳси "Шабаб" майдонида бўлиб ўтади.

Хитой чемпиони "Гуанжоу" эса ўз уйида Қатарнинг "Лаҳвия" клубини қабул қилди. Марчелло Липпи устозлик қилаётган Хитой клуби тўрт дақиқа ичида иккита гол уришга эришди. 72-дақиқада Дарио Конка пенальтидан ҳисобни очган бўлса, клуб тўпурари Элкесон 76-дақиқада якуний натижани ўрнатди - 2:0. Қатарда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсидан олдин Хитой клуби ярим финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

1/8 финалда "Бунёдкор"ни ортда қолдирган "Бурирам Юнайтед" Эронда "Истиқлол" клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Хусро Хайдари томонидан урилган гол ўйинда ягоналигича қолди.

Сўнгги чорак финал ўйини 23:00да бошланади. Унда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан беллашади.

"Кашива Рейсол" - "Ал Шабаб" 1:1
"Гуанжоу" - "Лаҳвия" 2:0
"Истиқлол" - "Бурирам Юнайтед" 1:0
23:00. "Ал Аҳли" - "Сеул"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика