RU

Последние новости

08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  4 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  0 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  3 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  4 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  9 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  3 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2

"Обод" - "Олмалиқ" учрашувига келинг ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринг! Новости

"Обод" - "Олмалиқ" учрашувига келинг ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринг!

Тошкентнинг "Обод" клуби ҳам хайрли акцияга қўшилди.

2014 йил "Локомотив" - "Динамо" учрашувида оёғидан жиддий жароҳат олиб, футболчилик фаолиятини якунлаган Сирожиддин Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалингани ва унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан махсус акция ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

“Обод” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда тургани йўқ. Жамоамиз аъзолари Сирожиддинни қўллаб-қувватлаб, унга соғлиқ тилаган ҳолда моддий ёрдам беришга улгуришди.

Хайрли ишни давом эттиришни мақсад қилган жамоамиз Сирожиддинга сиз азиз мухлисларнинг иштирокида яна ёрдам беришни ният қилган. "Обод" 14 апрель куни олий лиганинг 6-тур доирасида "Олмалиқ" билан куч синашади. Биласиз, жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган "Жар" стадионига кириш доим бепул бўлган. Эртанги баҳсда ҳам бу анъана давом этади. Фақат аввалги ўйинларимиздан фарқли равишда эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионимизда махсус қути бўлади. Беллашувни бевосита ўйингоҳда томоша қилиш учун ташриф буюрган ишқибозлар ўз имконияти доирасида Сирожиддинга ёрдам бериши мумкин.

Демак, 14 апрель куни "Жар" стадионига келинг, "Обод" - "Олмалиқ" учрашувида футболчиларни қўллаб-қувватланг ва Сирожиддинга ёрдам беринг!


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика