RU

Последние новости

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  18 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

Обамейянг бу тур майдонга тушмайди. Нега? Новости

Обамейянг бу тур майдонга тушмайди. Нега?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг бугун "Штутгарт"га қарши бўлиб ўтадиган Бундеслиганинг 12-тур учрашувида майдонга тушмайди.

У клуб раҳбарияти томонидан шундай йўл билан жазоланди.

Маълумотларга кўра, бу жазога Обамейянгнинг машғулотга 20 дақиқа кеч келгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, жамоа Испанияга йўл олган пайтда габонлик футболчи байрамда иштирок этган ва жамоанинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Барселона"да ўйнаётган Усмон Дембеле билан учрашган. Ижтимоий тармоқларда у укаси Вилли билан тунги клубда дам олаётгани акс этган суратлар тарқалиб кетди. Обамейянг бу ишларни бўш вақтида амалга оширди, бироқ ушбу ҳаракатлар "Боруссия" раҳбариятидаги ҳаммага ҳам ёқмаган.

Футболчи авваллари ҳам шундай ишлар қилган: 2016 йилнинг ноябрь ойида у жамоа собиқ мураббийи Томас Тухель томонидан "Спортинг"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан (1:0) четлатилган эди. Бунга сабаб қилиб у Миланга боргани кўрсатилган. 2017 йилнинг апрель ойида эса Обамейянг "Шальке-04"га қарши учрашувда (1:1) гол уриб Nike компаниясининг "Ўргимчак одам" услибидаги ниқобини кийгани туфайли жазоланган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика