Обамейянг: "Африка Кубоги плей-офф босқичига чиқиш учун Габонда ҳамма нарса бор эди"
23 янв 2017 14:47
Новости
Обамейянг: "Африка Кубоги плей-офф босқичига чиқиш учун Габонда ҳамма нарса бор эди"
Габон ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг миллий жамоанинг Африка Кубогидан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди.
"Плей-оффга чиқиш учун ҳамма нарса бор эди. Афсуски, омадинг келмайдиган кунлар ҳам бўлади. Мен икки метрдан гол ура олмаган вазиятда омадим келмади. Дарвоза тўсинини нишонга олдик, посбон ўз ишини яхши уддалади.
Бизга агрессивлик етишмагандир, аммо гуруҳимиздаги энг кучли жамоа эдик. Мураббий ўзгариши, тайёргарлик жараёни таъсир кўрсатган бўлиши мумкин" - дейди Обамейянг.
Комментарии