RU

Последние новости

10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  0 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  6 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  13 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1

"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди Новости

"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди

Англиянинг "Ньюкасл" жамоаси жорий ёзги трансфер ойнасида швед ҳужумчиси Александер Исакни сотиш ниятида эмас.

Манбага кўра, клуб Исака билан қизиқиш билдираётган жамоаларни "қўрқитиш" мақсадида унинг нархини 173 миллион еврога (150 миллион фунт стерлинг) етказган.

"Ливерпуль" томонидан берилган 139 миллион еврога (120 миллион фунт) яқин таклиф эса рад этилган.

Аввалроқ, Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳам Исакни ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ манбаларга кўра, футболчининг ўзи айнан "Ливерпуль" сафига ўтишни орзу қилади.

Шу билан бирга, ишончли манбалар "Ливерпуль" "Айнтрахт" форварди ва "Ньюкасл"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлган Уго Экитике билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганини маълум қилган.

2024/2025 йилги мавсумда Исак барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 27 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Исакнинг бозор баҳоси тахминан 120 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика