"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди
12 ноя 2025 10:52
Новости
"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди
"Брайтон" қанот ҳужумчиси Янкуба Минте фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
Football Insider журналистлари хабарига кўра, амалдаги чемпион "Ливерпуль" футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Ливерпулликлар футболчини Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Брайтон" футболчисини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Шунингдек, "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Минтени яхши билади, у Англияга кўчиб ўтишдан олдин "Фееноорд"да унинг қўл остида ўйнаган.
21 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛд 11 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 3 та ассист бор. Транфермаркт футболчини 35 миллион еврога баҳолаган.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии