RU

Последние новости

12:01Англия грандлари Франция чемпионатидаги ўйинчи учун курашмоқда  0 11:37"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  1 11:15"Манчестер Юнайтед" трансфер бюджетини ошириш учун ёзда 6 нафар футболчисини сотмоқчи  4 10:41«Ал Ҳилол» афсонаси «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёр  18 09:27«Пахтакор» сардори «Ал Ҳилол»га қарши учрашувни ўтказиб юборади  7 08:59Sofascore. Битта бўлим ҳаракат қилган Машарипов неча баҳо олди  3 08:32Малком: "Барчаси ўз қўлимизда"  4 08:05АПЛ. "Ньюкасл" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб "Манчестер Сити"га етиб олди (+мусобақа жадвали)   0 08:00Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади  29 07:23Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг Ар-Риёддаги машғулотидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:15CAfarda! “Пахтакор”нинг Ар-Риёддаги машғулотидан видеорепортаж  1 05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  4 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  13 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  13 02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  6

Нурали Султонов: "Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола" Новости

Нурали Султонов: "Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-турида "Орол"ни қабул қилган "Насаф-2" кичик ҳисобда (1:0) ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Нурали Султоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кечаги учрашув анчагина "оғир" ўтди. Боиси, футболчиларга барқарорлик етишмаяпти. Бу табиий ҳол. Сабаби, қўл остимизда 17-18 ёшли болалар ўйнашади. Бундай ёшдаги болаларда барқарорлик ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Шунинг учун кечаги баҳс бироз "оғир" ўтди. Ўйин аввалида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик, аммо шогирдларим бундан фойдалана олишмади. Аммо якунда барибир ғалабани қозона олдик.

Бизнинг асосий мақсадимиз бош жамоага футболчи етиштириб беришдир. 4 ўйиндан 6 очко жамғардик. Аслида бундан яхшироқ ҳам бўлиши мумкин эди. Сафардаги икки баҳсда ҳам сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида ютқазиб қўйдик. Буни ҳам шогирдларимда барқарорлик етишмагани билан изоҳлаган бўлардим. Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола. Ўйлашимча, биз дастлабки 4 турдан кейин 9 очкога лойиқ ўйин кўрсатган эдик.

Фурқатбек Нишонов


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика