RU

Последние новости

23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  12 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  9 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  59 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0

"Нурафшон" - "Ғиждувон“. Превью Новости

"Нурафшон" - "Ғиждувон“. Превью

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 14-тури доирасида "Нурафшон" жамоаси ўз майдонида "Ғиждувон"ни қабул қилади.

Айни дамда Про-лиганинг "Б" гуруҳида етакчилик қилаётган пойтахт вилояти жамоаси вакиллари турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган клуб билан баҳс олиб боради.

"Нурафшон" ҳам Бухоро жамоаси ҳам яхши ҳолатда. Жамоалар ўтган турда ижобий натижаларни қайд эта олишди. Жумладан, "Ғиждувон" ўз майдонида "Зомин"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "йўлбарс"лар сафарда "Ёзёвон" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Икки жамоанинг орасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилган. 4-тур доирасида кечган учрашувнинг 8-дақиқасида Фарруҳ Шотурсунов ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида эса Баҳром Нарзуллаев ҳисобни теенглаштирганди. 86-дақиқада эса Азизбек Муротов пенальтидан гол киитиб, жамоасига ғалаба келтирганди.

"Нурафшон" ҳам, "Ғиждувон" ҳам ўзининг сўнгги 5 учрашувида 3 ғалаба қайд этди, 1 марта дуранг ўйнаб, 1 бора рақибига мағлуб бўлди.

Бугунги учрашувни тажрибали Олимжон Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда Шохруҳ Азамов, Равшан Копадзе ёрдам беради. Ўйин назоратчиси сифатида Файзулло Ҳасанов ишлайди. Учрашув комиссари - Шерзод Ражабов.

"Нурафшон" - "Ғиждувон" учрашуви бугун соат 18:00да Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика