Нунунинг айтишича, Кейн "Манчестер Сити"га қарши ўйинга тайёр
09 авг 2021 20:28
Новости
Нунунинг айтишича, Кейн "Манчестер Сити"га қарши ўйинга тайёр
"Тоттенхэм" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг АПЛнинг илк турида "Манчестер Сити"га қарши ўйинга тайёргарлиги ҳақида гапирди.
Кейннинг тайёрлиги ҳақида сўралганда, Нуну ҳар куни машғулот ўтказадиган барча футболчилар дастлабки турда иштирок этиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ ҳужумчи "Манчестер Сити"га ўтиш истагини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо Лондон клуби Кейнни сотмоқчи эмас. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам клуб инглиз форвардига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Кейн "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии