RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди"

"Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Кутилмаган ғалабага эришдик. Чунки "Бунёдкор" жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Ўйиндан олдин мени "қалдирғочлар"нинг ўрта чизиғи бироз қўрқитганди. "Бунёдкор"да ушбу нуқтада Иброҳимов, Собирхўжаев ва Ҳайдаров сингари тажрибали футболчилар ҳаракат қилишади. Бугунги ўйинда асосан уларни ёпишга ҳаракат қилдик. Машғулотларда ҳам шу устида алоҳида ишлагандик. Бу ишни уддаладик. Умуман ўйин ва натижа учун футболчиларимга катта раҳмат айтаман. Бугун бошланғич таркибда илк маротаба Иқбол Маликжонов ўйнади ва рақиб ҳужумларини бузишда, марказда устунликка эришишимизда унинг хизмати катта бўлди. Маликжонов ёш бўлишига қарамасдан яхши савияда ўйнай олишини исботлади.

Ўйин чиройли ўтди. Бир тарафдан рақиб футболчиси олган қизил карточка ҳам бизга қўл келди. Аммо "Бунёдкор" 10 киши бўлсада яхши ўйнади.

Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган юзлаб мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бутун жамоага, футболчиларга ажойиб ўйин учун ташаккур. "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

Легионер ҳужумчи? Барибир кўп нарса молиявий ҳолатга бориб тақалади. Ҳа, биз легионер ҳужумчи билан келишиб қўйгандик. Аммо музокаралар сўнггида унинг маоши борасида келишувга эришолмадик. Легионер ҳужумчи истаган маошни беришга бизда имконият бўлмади. Футболчи сўраган маошни бироз камайтирмоқчи бўлдик, аммо кўндира олмадик. Шу сабабли, жамоада кўришни хоҳлаган легионер ҳужумчини жалб эта олмадик. "Қўқон-1912" клуби ҳали топ жамоалардек катта ҳаридларни амалга ошира олмайди. Бунга бироз эрта.

Молиявий ҳолатимиз қай даражада? Ўртача.

Биз имкон қадар кучли-олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз. Буни уддалаш осон бўлмайди. Бизни қийин бўлган "Пахтакор"га қарши баҳс кутмоқда. Албатта, бор кучимизни ишга солиб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Агарда олтиталикка кира олсак, унда чемпионлик учун курашадиган жамоаларга рақобат туғдиришга қийналишимиз аниқ. Чунки очколар тарафдан ҳам анча ортдамиз. Мабодо "олтилик"ка кирсак, ҳисоблаб чиқдим, жамоамиз ҳисобидаги очколар 14 бўлади. Шунда турнир жадвалида 3-4 ўринларда бўларканмиз. Лекин биз ҳали аввало ўша "олтиталик"ка киришни ўйлашимиз зарур. Бу осон бўлмайди. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мана "Нефтчи" "Навбаҳор"ни ютди. Албатта барча қатори "кучли олтиталик"ка киришни истаймиз ва курашамиз. Янги форматдаги чемпионатда чемпионлик учун курашиш қизиқ бўлади. Биз охиригача курашамиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика