RU

Последние новости

07:48Анчелотти «Эл Классико»даги йирик мағлубият сабабини маълум қилди  1 06:05"Эл класико". "Реал Мадрид" – "Барселона" 2:5, "Барселона" ўтган йилги финал учун реванш олди  12 05:45Англия кубоги. "Арсенал" ўз иштирокини учинчи босқичда якунлади, "Манчестер Юнайтед" сафарда ғалаба қозонди  13 05:35А Серия. "Наполи" 15-ғалабасини қўлга киритди  0 05:25Лига 1. ПСЖ - "Сент Этьен" учрашувида Дембеле иккита гол урди, Барколянинг голи ҳисобга олинмади  0 02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  311 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  1 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  18

Нодирбек Тўйчиев: “Ёшларга йўл беришни лозим топдим” Новости

Нодирбек Тўйчиев: “Ёшларга йўл беришни лозим топдим”

“Андижон” ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.

Бунинг сабабларини билиш мақсадида унинг ўзига мурожаат қилдик. 

- Шу кунгача севимли “Андижон” жамоамизни қаерда бўлмасин, ҳар қандай холатда қўллаб-қувватлаб келдик. Мухлисларни бирлаштириб, уларни аҳил оиладек қила олдик деб ўйлайман. Ҳар холда бошқа вилоятдагилар ҳавас билан қараб келади. Жамоамизнинг қайси сафар ўйинига бормайлик, мезбонлар билан ҳам илиқ муносабат ўрнатганимиз устун келиб, учрашув пайтида тинчликни сақлаган холда, маданиятли бўлиб, футболчиларни олқишлаб борамиз. Инсон ёши ўтган сайин асабийлашиб бораркан. Шахсан менда шунақа холат бўлди. Охирги вақтларда кўп асабийлаша бошладим. Соғлигим кўтармай қолаётганди. Ҳаммамиз учун энг аввало оила муқаддасдир. Фарзандларимиз ҳам бўй кўрсатиб бораётган бир пайтда ишқибозлар сардори бўлиб юриш ҳам мантиқан тўғри келмаса керак деган фикрга бордим. Шунинг учун клуб офисига бориб ўз аризамга биноан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Бу билан орқамизда турган ёш ва серғайрат укаларимизга йўл бердик. Энди бу билан “Андижон”ни ўйинларига кирмайман демоқчи эмасман. Бундан кейин ҳам севимли жамоамнинг ютуқларини кўришни истайман. Ишқибозга ҳеч ким стадионга киришни ман эта олмайди. Шу кунгача қуёш чарақлаб чиқиб турган пайтда ҳам 18-секторда мухлислик қилдик. Энди қарама-қарши трибунадан ўрин оламиз. 

- Ишқибозлар клуби раиси сифатида юрганимда қўлимдан келганича янгилик яратиб, мухлисларни бир мақсад йўлида жипслаштира олгандим. Энди кейинги раис ким бўлишини мен билмайман. Фақат шуни истардимки, бундан кейин ҳам “Андижон” мухлислар клуби мавқеини юқорига кўтарилишини. Кимдир ёнимизга келиб маслаҳат сўраса, имкон қадар тўғри йўл йўриқ кўрсатамиз. 

- Ҳозир соғлигимни тиклашга эътибор қаратяпман. Менимча жамоамизнинг “Нефтчи”га қарши кечадиган баҳсига кира олмасам керак. Энди кўпроқ оилам учун вақт ажратаман. 

- Энди қайси секторда ўйин кўришим мумкин? Келинг, бу яхшиси сир бўла қолсин – дейди Нодирбек Тўйчиев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика