RU

Последние новости

21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  0 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  1 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  4 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  5 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  8 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди Новости

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди

АГМК жамоаси нафақат совринли ўринлар учун курашувчан жамоа тузишда, балки таркибга ёш футболчиларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жорий мавсум жамоамиз сафида ёшлар таркибидан жалб этилган Шероз Жалолов ва Санжар Жумабоев каби иқтидорли футболчилар қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси ОЧЛда дебют қилишди. Кеча эса жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов асосий жамоага ёшлар таркибидан жалб этган 17 ёшли (65 кун) Нодир Абдураззоқовни "Сўғдиёна"га қарши баҳсда захирадан майдонга туширди. Бу эса тарихий воқеага сабабчи бўлди. Гап шундаки, Нодир Абдураззоқов АГМК жамоаси сафида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Бунга қадар ушбу рекорд 2008 йилги мавсумда жамоамиз сафида майдонга тушган Фарруҳ Нурлибоевга (17 ёш 285 кун) тегишли эди.

Шунингдек, Нодир Абдураззоқов жорий мавсум Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида ҳам тарихга кирди.

Маълумот учун: Айни пайтда ёшларга ҳам жиддий эътибор қаратаётган АГМК жамоасининг ёшлари U21 Биринчилигида биринчи даврадан сўнг мусобақа жадвалида якка пешқадам сифатида карвонбошчилик қилмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика