RU

Последние новости

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  71 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  23 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Немис жамоаларидан кўпроқ "кумуш лаган"ни қўлга киритган Мюллер ёхуд Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" — Германия Бундеслигаси сарҳисоби Новости

Немис жамоаларидан кўпроқ "кумуш лаган"ни қўлга киритган Мюллер ёхуд Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" — Германия Бундеслигаси сарҳисоби

Чемпионатларнинг янгиланган рейтингига кўра, бугунги кунда дунёнинг иккинчи даражали лигаси — Бунлеслига сарҳисобини қиламиз.

Немисларнинг биринчи рақамли лигасига еврокубоклар учун худди АПЛдаги каби 7 та квота ажратилган. ЕЧЛга 4 та, ЕЛга 2 та ва ЕКЛ учун 1 та. 

"Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Лейпциг", "Унион" Берлин. Келаси мавсум ЧЛда шу жамоалар Бундеслига шарафини ҳимоя қилади. "Бавария" йилдан-йилга топ-5 лигалардаги жамоалар ичида такрорлаб бўлмас рекорд ўрнатиб келмоқда. Жамоа 10 йилдан буён чемпионат тахтидан тушмаяпти. Бу 11 бора чемпионлик дегани. Бу борада фақатгина "Ювентус" (9 маротаба) ва "Лион" (7 маротаба) немисларнинг яқинига сал-пал йўлаши мумкин. 

Шундай қилиб, "Бавария" кетма-кет 11, ўз тарихида эса 33-бор "кумуш лаган"ни ўз боши узра кўтарди. 

Яна бир қизиқ статистика. Клуб ярим ҳимоячиси Томас Мюллернинг биргина ўзи жамоасини инобатга олмаган ҳолда, бутун бошли немис жамоаларидан кўпроқ мамлакат биринчилигини қўлга киритган. Ундан кейин эса 9 бор чемпионлик билан "Нюрнберг" жамоаси туради.

Марко Ройс. "Боруссия" Дортмунд сўзи билан синоним бўлиб кетган ушбу исмга эга футболчи ҳали ҳамон чемпион бўла олгани йўқ. Аксига олиб, "асаларилар" ҳам охирги маротаба Ройснинг клубга келишидан олдин, 2011/2012 йилги мавсумда чемпион бўлган. Бу йили чемпионлик масаласи дортмундликларнинг ўз қўлида эди. "Кумуш лаган" учун сўнгги турда "Майнц" устидан ғалаба кифоя қилар эди. Аммо жамоа имкониятни бой берди. Дортмунд осмонида "қонлиқ булутлар" сузишда давом этади.

"Асаларилар" учун "Бавария"ни ютиб, чемпионликка имконият яратиб берган жамоа бу — "Лейпциг" эди. "Лейпциг"га бу мавсум 3-ўрин ва Германия Кубоги насиб қилди. Жамоа ўз тарихида иккинчи бор мамлакат кубоги соҳибига айланди.

"Унион" Берлин. 2006 йилда Германиянинг 5-дивизионида иштирок этиб юрган жамоа аста-секинлик билан юқорилаб келди. Ва сўнгида, 2019 йилдан эътиборан Бундеслига иштирокчисига айланди. Келаси йил улар ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасида қатнашади. Уларнинг босиб ўтган йўли ҳужжатли фильм қилиб ишлашга арзигулик.

"Байер" ва "Фрайбург"га ЕЛ, "Айнтрахт" га эса ЭКЛ чиптаси насиб қилди. Бу жамоалар, одатда, дойимий равишда еврокубокларда иштирок этиб келади.

Қуйидан 3-ўринни эгаллаган "Штутгарт" ўтиш ўйинида иштирок этиб, икки ўйин ҳисобига кўра "Гамбург"ни 6:1 ҳисобида мағлуб қилди. Шу орқали жамоа Бундеслиганинг кейинги мавсумида иштирок этишни кафолатлади.

"Шалке 04" ва "Герта" 2-дивизионга тушиб кетди.

Бундеслиганинг 2-дивизионидан "Хайденхайм" ва "Дармштадт" жамоалари мамлакатнинг асосий лигасига йўлланма олишди.

Шахсий титуллар. Нкунку ("Лейпциг") ва Фюллькруг ("Вердер") Бундеслига тўпурари бўлишди — 16 тадан гол.

Геррейру ("Боруссия Д") Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ассистенти бўлди — 12.

Жудд Беллингем — мавсумнинг энг яхши ўйинчиси.

Мавсум кашфиёти — Карим Адейеми.

Яна бир статистикани келтириб ўтишни жоиз деб топдим. Коло Муани Бундеслигада "гол+пас" тизимида 26 очко жамғарди.


Дониёр Маматқулов тайёрлади

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика