RU

Последние новости

15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  2 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  1 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  1 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  4 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4 11:27Луи Саа, Кике ва Жепаров. Кўҳна Самарқанд футзал олами вакилларини бир ерга жамлаган ЖЧ-2024 қуръасидан ГАЛЕРЕЯ  4 11:19"Интер" собиқ дарвозабони мураббийлик фаолиятини бошлайди  3 11:00"Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:32«Барселона» жиддий қизиққан футболчи «Байер»га ўтишга яқин  3 10:02Хави «Барселона»даги сўнгги учрашувидан сўнг нималар деди?  6

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди? Новости

"Нефтчи"нинг натижалари шунчаки тасодиф эмас" — Шароф Муҳитдинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

"Нефтчи" жамоаси ёзги трансферлар ойнаси вақтида вақтида ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдиновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мавсумнинг дастлабки қисмини Эроннинг "Санат Нафт" клубида ўтказган футболчи эндиликда фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Янги жамоаси, таклиф ва форс ўлкасидаги фаолияти ҳақида Шароф Муҳитдиновнинг фикрларини тингладик. 

- Дастлаб Эрондаги фаолиятингизга тўхталиб ўтсангиз. Қандай таассуротлар қолди? Умуман, Эрон клублари бизнинг футболчиларга қанчалик мос?

- Эрондаги фаолиятим яхши ўтди, деб ўйлайман. Чунки олдимизга қўйилган вазифани бажардик. 

- У ерда узоқ вақт барқарор ўйнаб кетиш кўпроқ қайси омилларга боғлиқ?

- Биламизки, Эронда кўпроқ жисмонан ва кучга асосланган футбол ўйналади. Барқарор ўйнаб кетиш учун юқоридаги хислатлардан ташқари бироз вақт ҳам талаб этилади. 

- Эрон клуби фаолиятингиздаги тўғри қарор бўлдими? Кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, кўнглим тўлди. Мураббийлар, раҳбарият ҳам қониқди, деб ўйлайман. Улар менга яна шартнома таклиф қилишди. 

- "Нефтчи" таклифининг ўзига жалб қилган асосий томони нимада бўлди? Қайси фактор клуб чорловини қабул қилишингизда устунлик берди?

- Қандай жамоага келганимни, масъулиятни тушуниб турибман. "Нефтчи" – тарихий жамоа. Клуб олдига қўйилган вазифани бажаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги натижаларида кимнинг ҳиссаси кўпроқ бўлди?

- Бу натижалар шунчаки тасодиф эмас. Муваффақиятда барчанинг ҳиссаси бўлиши табиий. Мухлислар Фарғонада доим юқори ўринларни, ёрқин ғалабаларни кутишади. Уларсиз футбол қизиқ эмас. 

- Иккинчи даврада нима кутиш мумкин? "Насаф" билан совринли ўринларни эгаллагансиз, "Пахтакор" билан чемпионликни қўлга киритгансиз. "Нефтчи" билан мақсадлар қандай?

- Мақсад – фақат юқори ўринлар. Биринчи даврадан мураббийни кўнгли тўлган, деб ўйлайман. Эндиликда тайёргарликни пухта олиб боришимиз шарт. Иккинчи даврада ҳам стадионга келганларни ғалабалар билан хурсанд қила оламиз. 

- "Нефтчи"га келиб қўшилишингиз тез юз берди. Яна таклифлар бормиди?

- Бошқа таклифлар бор. Аммо кўнглим "Нефтчи"ни танлади. Худо хоҳласа, бу жамоа билан ҳам соврин ютишни истайман. Ўтиш тезда юз берганига келсак, трансфер ойнаси очилди ва биз келишувга эришдик. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика