RU

Последние новости

07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  0 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  5 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  99 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади Новости

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади

Давр тақозоси ва ички имкониятларни ишга солиш мақсадида "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабини легионер мутахассислар билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Хорватиялик Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам берадилар. Фарғона футболчиларига маҳорат ва малака оширишда амалий ёрдам кўрсатадилар. Улар нафақат Хорватия, балки, Европа, Осиё ва Америка футбол клубларида фаолият юритиб, катта тажриба ва маҳорат эгаси сифатида мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонишган.

Зоран Вулич футболчилик фаолиятини Хорватиянинг "Хайдук" клубида бошлаган. Сўнгра Испаниянинг "Мальорка" ва Франциянинг "Нант" клубларида маҳоратини намойиш этган. 1998 йилдан жонажон клуби "Хайдук"ка бош мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик Россиянинг" Луч-Энергия", Хорватиянинг "Сплит", Молдованинг" Шериф", Қозоғистоннинг "Атирау", Грециянинг" Апполон Смирнис" жамоаларида фаолият юритган мутахассис ўз мамлакатининг 19 ёшлилар терма жамоасига раҳбарлик қилган.

Младен Пралия ҳам футбол оламининг тажрибали мутахассиси сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибори ва иззат-ҳурматини қозониб келмоқда. Хорватиянинг "Хайдук", Германиянинг "Гамбург" клубида малака ва маҳоратини ошириб, мураббийлик фаолиятини Сингапурнинг "Сингапур Армед Форсес" жамоасида давом эттирган. Касбдоши Зоран Вулич билан Владивостокнинг "Луч-Энергия" клуби ривожига муносиб ҳисса қўшган.




"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика