RU

Последние новости

22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  4 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  2 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  6 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  6 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  5 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  14 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  3 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1 16:55Пулишич "Милан" – "Лацио" ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 16:22Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди  1

"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари Новости

"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 18-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу турда ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Эргашевнинг ҳиссаси катта бўлди. У учрашув мобайнида бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Биринчи иккинчи тайм охирида узоқдан тепилган иккита зарбадан кейин жамоасини қутқарган бўлса, иккинчи таймда рақиб ҳужумчиси Акинаденинг яқин масофадан тепган тўпини қайтариб ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Тур дарвозабони бўлиш учун "Қўқон-1912" посбони Азизхон Исақов ва "Сурхон" вакили Дилшод Йўлдошев ҳам курашди, аммо иккаласи ҳам биттадан гол ўтказишди ва шу боис, Ботирали Эргашев Championat.asia талқинида 18-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

Юқорида таъкидлаганимиздек "Нефтчи" бу тур Фарғонада "Насаф"ни меҳмон қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиннинг каттагина қисмини 10 киши бўлиб ўтказган "Нефтчи" чемпионни мағлуб эта олди. Эътиборлиси "Насаф" бу мавсум Суперлигада ҳали ҳеч кимга ютқазмаган эди. Тур мураббийи бўлиш учун "Сурхон" ва "Навбаҳор" бош мураббийлари ҳам даъвогарлик қилишди. Бироқ марказий ўйиндаги ғалаба тоши оғирроқ босди. Шу тариқа, Виталий Левченко Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Сурхон")

"Сурхон" бу тур ўз майдонида пешқадамлар сафига яқин турган "Бунёдкор"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Сурхон"га ёзда келиб қўшилган ҳужумчи Рустам Турдимуродов иккита гол урди ва "Бунёдкор"нинг мағлубиятига замин яратиб берди. Тур футболчиси бўлиш учун Русланбек Жиянов ва  Ботирали Эргашев курашди, аммо дублга эришган ҳужумчи ютиб кетди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов Championat.asia талқинига кўра, 18-турнинг энг яхши футболчиси бўлди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Сурхон")

Рустам Турдимуродовниг "Бунёдкор" дарвозасига 17-дақиқада урган голи чиройли чиқди. У ҳимоячининг хатосидан кейин жарима майдони ташқарисидан тўхтатмасдан зарба берди ва гол урди. Энг чиройли гол муаллифи бўлиш учун Русланбек Жиянов ва Доминик Бегич ҳам даъвогар эди. Шундай қилиб, Рустам Турдимуродов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика