RU

Последние новости

17:57АЗ футболчисининг ҳуқуқларини "Ливерпул"га 28 млн еврога сотиши мумкин  0 17:3040 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да  5 17:03Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари  0 16:41Абдужалилов, Икич, Умар, Станоевич, Одилов... Суперлига 29-тур рамзий терма жамоаси  0 16:21"Нефтчи" қоидабузарлик эвазига гол урди, "Динамо" фойдасига эса пенальти белгиланмади. Суперлиганинг 29-турида ҳакамлик таҳлили  6 15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  5 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  6 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  1 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  26 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  2 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  30 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  4 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари Новости

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 29-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ушбу муваффақиятда "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида бир қатор жиддий сэйвларни амалга ошириб, дарвозани "қуруқ" сақлади ва ғалабада муносиб ҳисса қўшди. Championat.asia ижодкорлари айнан "Бунёдкор" посбони Абдужалиловни тур дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, ўзи учун муҳим ғалабага эришди (1:0). Камолиддин Тожиев баҳс учун тўғри таркибни танлади ва ҳимояни ҳам мустаҳкам тута олди. Шундай қилиб, шогирдлари мазмунли ўйин кўрсатган "шерлар" устози Тожиев Championat.asia ходимлари томонидан тур мураббийи бўлишга лойиқ кўрилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши футболчиси – Алишер Одилов ("Нефтчи")

"Нефтчи" ушбу турда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда (4:1) енгиб, 24 йил деганда чемпионликка етишди. Бунда фарғоналиклар вингерининг 2 та голи ва 1 та голли узатмаси муҳим ўрин тутди. Учрашув шунчаки Одиловнинг бенифисига айланиб кетди. 19 дақиқада дубль қилишга улгурган вингер учинчи голда ассистент вазифасини ҳам бажарди. Championat.asia ижодкорлари бир овоздан 24 ёшли футболчини турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.  


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Бунёдкор" бу турда "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонларнинг грузиялик футболчиси 60-дақиқада олис масофадан чап оёқда дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди — рақиб посбони зарбани бартараф этишда шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, тажрибали ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика