RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

"Нефтчи" февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади Новости

"Нефтчи" февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади

Бугун ҳам “Нефтчи” жамоаси икки маҳал машғулот ўтказди. Муроджон Исмоилов футболчиларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор бераётир.
Бугунги машғулотда кеча Фарғонага етиб келган Рўзимбой Аҳмедов ҳам иштирок этди. Шунингдек, ўтган мавсумни ижара асосида “Андижон”да ўтказган Сардор Соипов ҳам машғулотларда қатнашмоқда.

“Нефтчи” машғулотда иштирок этаётган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов, Фаррух Турдалиев, Сардор Қобулжонов.

Ҳимоячилар: Дилёрбек Ирматов, Вячеслав Понамарёв, Иқбол Бобохонов, Дэвид Ония, Шавкат Раимқулов, Достон Турсунов, Достонбек Турсунзода, Зокир Нурматов.  

Ярим ҳимоячилар: Бахтиёр Ёқубов, Санжар Асқаралиев, Мирзакамол Камолов, Сайдулло Раҳматов, Маъруф Муродов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Жавоҳир Расулов, Иззатбек Ғаниев, Алишер Файзуллаев, Павел Смоляченко, Сардор Соипов.

Ҳужумчилар: Носирбек Отақўзиев, Отабек Ҳайдаров, Умид Қодиров, Отабек Зокиров, Отабек Исроилов, Рўзимбой Аҳмедов.

Режага кўра, Фарғонадаги йиғин 9 январгача давом этади. Шу куни “Қўқон-1912” ва Фарғонанинг “Динамо” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

Кейинги йиғин 12-30 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Пойтахтдаги йиғинда бир нечта назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

“Нефтчи” одатдагидек бу йил ҳам “Ҳоким кубоги” баҳсларида қатнашади. Мазкур мусобақа 2-7 февраль кунлари бўлиб ўтади.

9 февраль куни “Нефтчи” аъзолари навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. Туркияда ҳам бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу йиғин 24 февралга қадар давом этади.

Тайёргарликнинг сўнгги босқичи 28 февраль кунидан бошлаб клуб қароргоҳида давом эттирлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика