RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар Новости

"Нефтчи" - "Динамо". Суперлига йўлланмаси тантанали нишонланган ўйин атрофидаги воқеъликлар

Бугун Фарғонада 2022 йилги Суперлига учрашувларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган икки жамоа - Фарғонананинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари ўртасида Про-лиганинг 21-туридан олган ўйин бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз, мазкур учрашув олдидан Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида тантанали концерт дастури бўлиб ўтди. Таниқли эстрада юлдузлари ва санъаткорларнинг чиқишлари 3 йиллик танаффусдан сўнг севимли жамоалари яна Суперлигага қайтган фарғоналик мухлисларнинг кайфиятларини янада кўтарди, деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

Ниҳоят, бир соатдан кўпроқ давом этган концерт дастуридан навбатдаги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар – "Нефтчи" ва "Динамо" вакиллари майдонга тушиб келишди.

Учрашув аввалида ҳар икки клуб вакиллари жамоавий суратга тушдилар.

Камераларимиз нигоҳида "Нефтчи" ва "Динамо" клублари мураббийлар штаби вакиллари.

"Нефтчи" - "Динамо" учрашувини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш учун жуда кўплаб мухлислар ташриф буюришди ва севимли жамоаларини тинимсиз олқишлаб туришди.

Бу борада "Нефтчи" фан клуби вакиллари жонбозлик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Фарғоналик мухлислар ўйин давомида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, алоҳида баннер кўтаришди.

Шунингдек, "Нефтчи"нинг афсонавий бош мураббийи Юрий Саркисян учун ҳам мухлислар томонидан эҳтиром кўрсатилган.

Таъкидлаш жоиз, Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" баҳси ҳақиқий байрамона кайфиятда ўтди. Сайтимиз ижодкорлари ва кузатувчилари номидан ҳар икки жамоа мухлисларини Суперлига йўлланмаси билан муборакбод этамиз.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус.


-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Бекзод Арипов

"Нефтчи" - "Динамо" 2:1

Голлар: пенальти Шерзод Каримов 71', 90' – Рўзимбой Аҳмедов 73'

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 17.Абдуллоҳ ОЛимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 80.Александр Ешич, 90.Ойбек Қиличев, 91.Марко Обрадович, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7.Собит Синдаров, 10.Сардор Абдунабиев, 11.Иззат Абдуллаев, 14.Шерзод Каримов, 25.Сарвар Солиев, 33.Тоҳиржон Шамшитдинов, 77.Жасурбек Абдулбеков, 94.Достон Тошматов.

"Динамо": 35.Аслонбек Аҳроров, 2.Дмитро Сидоренко, 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Рўзимбой Аҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов, 17.Темур Исмоилов, 18.Шокир Йўлдошев, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 77.Сардор Эминов.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 9.Тимур Усмонов, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Сирож Мелиев, 19.Ислом Шарипов, 22.Ғолибжон Сарибоев, 23.Акмал Козимов, 88.Олег Марчук.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика