RU

Последние новости

00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  0 23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  126 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  3 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7

“Навбаҳор”нинг 1996 йилги “Олтин йигити” бир ёшга улғайди Новости

“Навбаҳор”нинг 1996 йилги “Олтин йигити” бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас сана билан қутлашда давом этамиз.

Бугун яна бир ёшга улғайганлар орасида Наманган футболи тарбияланувчиси, “Навбаҳор”нинг олтин авлод вакили, 1996 йили клуб билан бирга ҳозиргача ягоналигини сақлаб келаётган чемпионликка эришган Зафар Мусабоев ҳам бор. 

Ўша йили Виктор Жалилов бош мураббийлигида Наманганда ажойиб жамоа ташкил этилган эди. Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган “Навбаҳор” футболчилари якунда тарихий чемпионликни қўлга киритишганди. Шонли жамоа таркибида тажрибали ҳужумчи Зафар Мусабоев ҳам бўлган. Бугунги кунда Зафар ака футболдан бироз йироқда, аниқроғи тадбиркорлик билан шуғулланяпти. 

- Зафар ака, сизни ўрта авлод футбол мухлислари жуда яхши билишади. Лекин футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг бироз севимли касбингиздан йироқлашгандек таассурот қолдирдингиз. Бугунги кунда нималар билан бандсиз? 

- Бошқа соҳада фаолиятим давом этяпти. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Шу орқали қора қозонимиз қайнаб турибди (кулади). Лекин барибир футболдан узоқлашиб кетганим йўқ. Аллоҳ раҳматига олсин, устозим Абдулло Жўрабоев билан бирга Чортоқ туманида футбол жамоаси тузган эдик. У киши Чортоқдан етишиб чиққан ягона мураббий эдилар. Жуда ҳам кўп шогирдларни тарбиялаганлар. Улар орасида Тоҳир Мадраҳимов, Рашид Ғофуров, Муҳиддин Ортиқов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Анвар ва Аъзам Ҳафизов, Ғиёс Комилов каби футболчиларни алоҳида айтиш мумкин. 

- Мураббий сифатида катталар жамоасида ишлаш ниятингиз йўқми?

- Ҳозирча йўқ. Айни пайтда ўз ишим бор. Юқорида айтиб ўтганимдек, бир неча йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланиб келяпман. Ҳар бир инсон ўз севган касбини қилгани яхши, деб ўйлайман. Қолаверса, оиламиз катта. Мен ягона ўғил фарзандман. Беш нафар синглим бор. Фарзандлар тарбияси, уларни турмушга бериш билан шуғулланиш менинг зиммамга юкланганди. Шукрки, бугунга келиб сингилларимнинг барини узатдик. Улар ўз оилалари билан бахтли ҳаёт кечиришяпти. Афсуски, отам уларнинг камоли ва бахтини кўра олмадилар. Ҳаёт синовлари ва ташвишлари сабаб футболдан ўзим истамаган ҳолда йироқлашишга мажбур бўлганман. 

- Зафар ака, 1996 йили чемпионлик шохсупасига кўтарилган “Навбаҳор”нинг муваффақияти сири нимада бўлган?

- 1996 йилги мавсумда ҳақиқатан наманганлик мухлисларга ажойиб онларни туҳфа этгандик. Энг катта ютуғимиз - жамоамиздаги аҳиллик эди. Бир-биримизни кўз қарашидаёқ тушунардик. Бу шунчаки, баландпарвоз сўзлар эмас, фикримни қолган жамоадошларим ҳам тасдиқлашади. Бир нарсани айтишим керак, “Навбаҳор”нинг тарихий ютуғида раҳматли Ҳакимжон ака Ҳошимовнинг хизматлари чексиз бўлган. У киши ҳақиқий футбол фидойиси эдилар. Миллионлар ўйини деганда оилаларини ҳам эсдан чиқариб юборардилар. “Навбаҳор” таркибини, умуман, жамоани сақлаб қолиб, уни кучайтиришга айнан Ҳошимжон ака сабабчи бўлгандилар. Бу саъй-ҳаракатлар 1996 йилда натижасини берган. Ўша йили Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов каби тажрибали футболчилар жамоага жалб этилганди. Олег Шацких, Тоҳир Мадраҳимов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Илҳом Шарипов сингари етакчилар юқори савияда ўйин намойиш этишган. Деярли 40-50 фоиз ўйинчилар терма жамоа шарафини ҳам ҳимоя қилишарди. Ўша йиллари биз учун асосий рақиб “Нефтчи” ҳисобланарди. Водий дербисига қизиқиш жамоалар турнир жадвалининг қайси поғонасини эгаллаб турганлигидан қатъий назар, юқори бўларди. 1996 йилги мавсумда бу икки клуб ўзаро ўйинларда биттадан ғалабага эришган. Намангандаги учрашувда биз 1:0 ҳисобида муваффақият қозонгандик. Фарғонада кечган ўйинда эса “Нефтчи” 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шунга қарамай, чемпионат якунида олтин медаллар бизга насиб этган. 

Ўйлаймизки, Зафар Мусабоев ҳали мураббий сифатида Ўзбекистон, хусусан Наманган футболи ривожига хисса қўшади. Унинг бой тажрибаси албатта ёшларга улашилиши керак. Зафар акани бугунги қўшалоқ байрам билан муборакбод этиб, у кишига соғлик-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар роҳатини кўриб юришларини тилаймиз. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика