RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

“Навбаҳор”да икки нафар сербиялик ва бир нафар бразилиялик легионер кўрикдан ўтмоқда Новости

“Навбаҳор”да икки нафар сербиялик ва бир нафар бразилиялик легионер кўрикдан ўтмоқда

Теги :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг 11 июль куни “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида ўтказилган машғулотида 3 нафар янги легионер якка тартибда шуғулланишди.

Мазкур хорижлик футболчиларнинг икки нафари Сербия, бир нафари эса бразилиялик.

Легионерлар расми 2Улар ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, сербиялик ҳимоячи Боян Цигер 1994 йил, 18 июнда Сербиянинг Майданпек шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг “Инжия” (Инжия, 2017-2018 йиллар), Черногориянинг “Сутьеска Никшич” (Никшич, 2018 - 2020 йиллар) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг “Рад” (Белград) жамоасида ўйнаётганди.



Сербиялик ҳужумчи Желько Димитров 1994 йилнинг 19 февралида Сербиянинг Пирот шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК (Белград, 2015-2016 йиллар), “Динамо Вране” (Вране, 2018-2019 йиллар) Исландиянинг “Фьярдавиггд” (2016-2017 йиллар) жамоаларида тўп тепган. Ўтган мавсумдан буён Сербиянинг “Инжия” (Инжия) жамоасида ўйнаётганди.



Бразилиялик ҳимоячи Портела Де Аквино Сауло 1998 йил, 12 февралда туғилган. Фаолияти давомида Бразилиянинг “Атлетико Минейро” (2018-2019 йиллар), “Вердес Марес” (2019 йил), “Униао Моги” (2019 йил), Непалнинг “Френдс” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган. У жорий йилдан бошлаб, Грузиянинг “Чихура” (Сачхере) жамоасида ўйнаётганди.



Мазкур легионерлар “Навбаҳор”да кўрикдан ўтиш учун келишган. Улардан қайсиниси жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади.


ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди        

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика