RU

Последние новости

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

"Навбаҳор": Ёшларимиз биринчи йиғинни якунлашди Новости

"Навбаҳор": Ёшларимиз биринчи йиғинни якунлашди

17-27 декабр кунлари оралиғида ёшларимизнинг дастлабки ўқув машғулот йиғини бўлиб ўтди.
Хабарингиз бўлса, декабр ойининг иккинчи ўн кунлигида жамоага иқтидорли футболчиларни танлаб олиш мақсадида танлов турнири ўтказилганди. Мазкур мусобақада иштирок этган бир гуруҳ ўсмирлар ҳам машғулотларда бир неча кун давомида қатнашишди.

Умумий ҳисобда ёшларимизнинг дастлабки кунги машғулотларида 60 нафарга яқин болалар шуғулланишди. Ўтказилган назорат ўйинлари орқали эса иқтидорлилар сараланди. Дастлабки баҳс якунига кўра бир қатор ёшларга жавоб берилганди. Дастлабки йиғин сўнггида ташкил этилган учрашувдан сўнг эса таркибда 26 нафар футболчи саралаб олинди. Якунига етган мавсумда ўзларини кўрсатган етти нафар ёшларимизни асосий таркибга жалб қилинганидан хабарингиз бор. Дастлабки йиғиндан кейин  Азизбек Турғунбоевни ҳам "асосий"да синовдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Агарда ёшлар қишки тайёргарлик даврида ўзларидан яхши таассурот қолдиришни уддасидан чиқишса асосий таркибдан жой олиш имконига эга бўлишади. Ёшларимизнинг машғулотларига Аҳмаджон Холмирзаевни бошчилик қилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Тоҳир Мадраҳимов эса декабр ойида Тошкентда "А" лицензияси учун ташкил этилган ўқув курсида таҳсил олди.

Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилган бўлса келаси йилнинг 5 январида бошланадиган машғулотларда ўйин амалиётини шакллантириш ва тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга эътибор қаратилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика