RU

Последние новости

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  430 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

"Навбаҳор": Таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди Новости

"Навбаҳор": Таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди

Теги :  Навбаҳор
Бугун "Навбаҳор" Тошкентда тўпланиб мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди.
Жамоамиз аъзолари учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўтаб беради. Пойтахтдаги йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Куннинг иккинчи ярмида “НБУ-Осиё” ўйингоҳида ўтказилган дастлабки машғулотда бошқа клублардан таклиф этилган дарвозабон Акмал Турсунбоев (“Андижон”), ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев (“Пахтакор”) ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов (“Металлург”)лар иштирок этишди. Кейинги кунларда таркибга яна бир қатор янги ўйинчиларни қўшилишини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоамиз аъзолари Тошкентдаги йиғиннинг биринчи кунида “НБУ-Осиё” ўйингоҳининг югуриш йўлакчасидаги машқларни бажаришди. Эртадан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан давом эттирилади. 7 январь куни мураббий ва футболчилар Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади. Орадан икки кун ўтиб эса “Олмалиқ” клубига қарши пойтахт йиғинидаги дастлабки назорат ўйини ўтказилади.
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика