RU

Последние новости

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

"Навбаҳор": Шамситдинов ортга қайтди Новости

"Навбаҳор": Шамситдинов ортга қайтди

"Навбаҳор" аъзолари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди.

Бир кунлик дам олишдан кейин футболчилар жиддий тарзда ҳозирликка киришишди. Икки маҳал ўтказилган машғулотлар чоғида мураббийлар асосий эътиборни футболчилар жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган машқларга қаратишди. Яъни эрталабки машғулот тренажёр залида ўтказилган бўлса кечки пайт жамоа аъзолари “Марказий” ўйингоҳда югуриш билан боғлиқ машқларни бажаришди. Машғулотларни Рашид Ғофуров бошчилигида Микола Шевченко, Мустафо Байрамов, Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Анвар Жабборовлар олиб боришди.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, жамоамизга маҳоратли ҳимоячи Тоҳир Шамсиддиновни қайтганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шамсиддинов қишки танаффусдан кейин “Қўқон-1912” жамоаси сафига қўшилиб, қўқонликлар билан шуғулланаётганди. Якунда Тоҳир “Навбаҳор”га қайтди. Шамсиддиновни жамоага қайтиши жамоамиз мухлисларини қувонтирганлиги ҳам бор гап. Умумий ҳисобда бугунги машғулотларда 26 нафар футболчи қатнашди. Мухлисларимизнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда бугунги машғулотларда қатнашган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз: М.Тўхтасинов, А.Эргашев, Қ.Маҳаммаджонов, Д.Жабборов, Б.Тўрабоев, Т.Шамсиддинов, М.Собиров, Ҳ.Юнусов, А.Умаров, А.Турғунбоев, А.Маҳмудов, ОЖўрабоев, О.Валижонов,  А.Султанов, А.Мамазоитов, А.Баҳриддинов, С.Асқаралиев, Ғ.Жўраев, Д.Иномов, А.Рашидханов, С.Теляков, А.Алиев, М.Расулов, З.Нурматов, М.Мамазулумов, Т.Аюпов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика