RU

Последние новости

09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  63 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  25 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7

"Навбаҳор" сафида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда Новости

"Навбаҳор" сафида украиналик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Бугун футболчиларимиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини бошлашди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, январ ойининг дастлабки қисмидаги машғулотлар Наманганда олиб борилади.
6 январь куни жамоа аъзолари икки маҳаллик машғулотларда иштирок этишди. Дастлаб, футболчилар “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида шуғулланишди. Тушдан кейин ўтказилган машғулот эса шаҳардаги “Баркамол Авлод” ўйингоҳида ўтказилди. Машғулотлар эса Мустафо Байрамов ва Роберт Гайларнинг бошчилигида бўлиб ўтаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Мавсумлар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришларни рўй беришини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан 2014 йилда ўтказилган дастлабки кунги машғулотларда ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар иштирок этишмади. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Собир Ҳамидовлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар бошқа клублар сафида тўп суришни ихтиёр этганликлари учун йиғинга келишмади. Маҳаммаджонов "Олмалиқ", Меҳмонов "Нефтчи" ва Ҳамидов "Машъал" клублари сафида шуғулланишмоқда. Ўз навбатида таркибга уч нафар янги футболчи келиб қўшилди.

Жамоада кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган ўйинчилардан бири Вадим Барба легионер ҳисобланади. 1986 йилнинг 7 сентябрь санасида туғилган футболчи ярим ҳимоянинг чап қанотида тўп суради. Ушбу футболчи “Навбаҳор”га Кременчугнинг “Кремень” клубидан таклиф этилди. Вадим Любинский ва Алишер Аҳмедовлар эса мухлисларимизга яхши таниш. 1982 йилда туғилган Любинский фаолияти давомида мамлакатимизнинг бир қатор клублари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Марказий ҳимоячи 2013 йилги мавсумни биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоасида ўтказганди. 1987 йилда туғилган Алишер Аҳмедов эса фаолиятини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида бошлаганди. Кейинчалик “Насаф”, “Нефтчи” каби клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи сўнгги бир ярим йилни Қозоғистонда ўтказганлигини эътироф этиш жоиз. Футболчи ушбу мамлакат биринчи лигаси қатнашчиси “Гефест” клубида тўп сурган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика