RU

Последние новости

15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  21 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  15 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди! Новости

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

"Қизилқум" Суперлиганинг 20-турида "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, нурсиз дурангга имзо чекди (0:0).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг 1-даврадаги тўқнашувида ҳам кучлар тенг келган эди (1:1, 7-тур). Навоийдаги ўйинда Мате Ватсадзе ҳисобни очганидан кейин "лочинлар"га 1 очко келтирувчи гол тожикистонлик Эҳсони Паншанбе номига ёзилган.

Эътиборни тортадиган жиҳат шуки, бу жамоалар мавсумнинг ҳар 2 ўйинида ҳам жанговар дурангга рози бўлишди. Бунақаси сўнгги бор 2012 йилги мавсумда содир бўлган эди. 

Шундан кейин Ўзбекистон  чемпионатининг қаторасига 8 мавсумида Наманган ва Навоий клублари ўртасида дуранг қайд этилмади.

14.04.2013 "Қизилқум" 0:1 "Навбаҳор"

18.10.2013 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

01.06.2014 "Қизилқум" 3:1 "Навбаҳор"

17.10.2014 "Навбаҳор" 2:0 "Қизилқум"

18.06.2015 "Қизилқум" 3:2 "Навбаҳор"

30.10.2015 "Навбаҳор" 2:1 "Қизилқум"

16.06.2016 "Қизилқум" 1:0 "Навбаҳор"

29.10.2016 "Навбаҳор" 0:2 "Қизилқум"

10.03.2017 "Навбаҳор" 3:2 "Қизилқум"

12.08.2017 "Қизилқум" 2:1 "Навбаҳор"

12.05.2018 "Навбаҳор" 3:0 "Қизилқум"

18.08.2018 "Қизилқум" 2:0 "Навбаҳор"

28.06.2019 "Қизилқум" 1:2 "Навбаҳор"

26.07.2019 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

13.07.2020 "Навбаҳор" 1:0 "Қизилқум"

02.11.2020 "Қизилқум" 0:2 "Навбаҳор"

Гувоҳи бўлганингиздек, 2013-20 йилларда "Навбаҳор" ва "Қизилқум" ўртасида ўтказилган 16 ўйиннинг тенг ярмида "лочинлар", қолган ярмида "кончилар" зафар қучишган. Қизиқарли жиҳати, 6 мавсум давомида (2013, 2014, 2015, 2017, 2018, 2019) биринчи даврадаги ўйинни ютган жамоа 2-даврада имкониятни бой бериб қўйган. Кишини ғоят ҳайрон қолдирадиган томони эса шундай мавсумларнинг 5 тасида жамоалар орасидаги 2 ўйинда қайд этилган умумий тўплар нисбати тенг келаверган. Яъни, 1-даврада Х тўп фарқи билан ютқазган клуб, 2-даврада худди шу нисбатда ғалаба қозониб, қасос олган. Қойил!

2012 ва 2021 йиллардаги баҳсларнинг ҳар иккисида дуранг қайд этилганини инобатга олсак, охирги 10 йилда ўзаро ўтказилган 20 ўйинда Наманган ва Навоий клублари бир хил очко ишлаб топишган — 28 тадан.

ФАКТ: "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Қизилқум" билан 2012 йилдан бери илк бор нурсиз дуранг қайд этди. Умуман олганда, мазкур клублар ўртасидаги фақат 3 ўйин голсиз ниҳоясига етган (2011, 2012 ва 2021 йилларда).

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Автор :
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика