RU

Последние новости

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  9 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

“Навбаҳор” ўз мухлислари туфайли 25 миллион жарима тўлайди Новости

“Навбаҳор” ўз мухлислари туфайли 25 миллион жарима тўлайди

Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳси давомида маҳаллий мухлислар А. Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини бир неча бор номақбул сўзлар билан ҳақорат қилишди.

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи бўлимида мухлислар ўтирган секторлардан оммавий равишда майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтирилди.

Қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” мухлислари бунгача “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши кечган сафар учрашувларидаги салбий хулқи учун огоҳлантирилган эди. Бироқ “Навбаҳор” ФК раҳбарияти аввалги огоҳлантиришларга қарамасдан, мухлислар билан ижобий ишлар олиб бормагани 23-тур ўйинида яққол билинди.

Шуни инобатга олиб, Мусобақалар регламентининг “Клублар, клублар раҳбарлари ва футболчилар мажбуриятлари” бўлимининг 8.3 бандини, қолаверса, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим 5.9 бандини қўпол равишда бузгани учун аввалги огоҳлантиришлар инобатга олинган ҳолда “Навбаҳор” ФК 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини мухлисларсиз – бўш стадионда ўтказади.

Рейтинг: -80   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика